Обод юртга тўйлар ярашади
“Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари Андижон вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ўтмоқда.
“Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари Андижон вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ўтмоқда.
Аҳоли ўзи яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқлар, кўчалар, хиёбонларни, қабристонларни тозалаш каби катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда.
Хайрия ҳашари вилоятнинг ҳар бир гўшасини озода ва орасталигини, покиза ва ободлигини таъминлаш, халқимизнинг кексалар, етим-есирлар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишдек азалий қадриятлари давомийлигининг ёрқин намунаси бўлди.

Ҳашар доирасидаги ободонлаштириш ишларида 2 миллиондан зиёд киши иштирок этиши, уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
– Наврўз байрами олдидан маҳаллалар, шаҳар ва қишлоқларда кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари вилоятда уюшқоқлик билан ўтмоқда, – дейди Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Манзурахон Юнусова. – Икки кун давомида кенг кўламли ободонлаштиририш ишлари амалга оширилади, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилади. Шунингдек, ногиронлар, уруш қатнашчилари ва ёлғиз яшовчи кексаларларга моддий ёрдам кўрсатилади.
Ўтаётган ҳашарда, умуман, юртимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳар бир кўча ва маҳалласини, қўйингки, ҳар бир хонадонни обод қилишдек эзгу ҳаракатда вилоят аҳолиси фаол иштирок этмоқда.
– Ҳашар халқимизнинг қадим ва ўзига хос қадриятларидан биридир, – дейди Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасида яшовчи меҳнат фахрийси Қодиржон Расулов. – Шу боис ҳам ушбу тадбирда каттаю кичик бирдек фаол иштирок этмоқда. Хайрия хашарида байрам тантаналарига муносиб ҳозирлик кўриш, юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга кўмак бериш, юртни обод қилишдек эзгу саъйи-ҳаракатлар ўз ифодасини топмоқда.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ўтказилаётган ҳашарда 1 миллион 343 мингдан зиёд киши, жумладан, 800 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди, 1 минг 994 гектар ер майдони ободонлаштирилди, 930 километрга яқин ариқлар тозаланди, 2 минг 32 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди, 3 миллион тубга яқин дарахт оқланди, шакл берилди. Бу ишларни бажариш учун 526 та техника воситалари жалб этилди. Бундан ташқари, 607 та зиёратгоҳ ва қабристон тозаланади. Вилоят бўйича 270 оиланинг 2 минг 760 квадрат метр ҳажмдаги уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирлаб берилади, 1 минг 555 та эҳтиёжманд оилага, 700 нафар ногирон ва ёлғиз яшовчи кексаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Хайрия хашари уюшқоқлик ва аҳолининг фаол иштирокида давом этмоқда.
– Хайрия ҳашарида жамоамизнинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этмоқда, – дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Ҳамидулло Матисаев. – Мақсадимиз, юртимизни янада обод, покиза ва саранжом-саришта қилишдек хайрли ишга муносиб ҳисса қўшиш.