ОАВ: Тунис соҳилида савдо кемаси чўкиб кетди
Савдо кемаси Туниснинг Габес шаҳри порти яқинида сувга чўкиб кетган, экипаж аъзолари қутқариб олинди, деб хабар тарқатган Mosaique FM радиостанцияси фуқаро мудофааси бошқармаси берган маълумотга таяниб.
Манбада айтилишича, етти кишидан иборат экипаж аъзоларининг барчаси қутқариб олинган ва Габес шаҳри касалхонасига келтирилган. Улар Туркия ва Озарбайжон фуқаролари бўлиб, айни пайтда аҳволи яхши.
Хабарда айтилишича, кема Экваториаль Гвинеядан келаётган бўлган. Кемага сув кира бошлагандан кейин, у сувга чўка бошлаган. Шундан кейин кема экипажи ҳалокатни билдирувчи ракета учирган. Уларни соҳил қўриқчилари пайқаган.