АҚШда бўлиб ўтаётган президент сайловида берилган овозлар охиригача санаб чиқилмаган бир пайтда айрим оммавий ахборот воситалари Дональд Трампнинг ғалабасини эълон қилишга ҳам улгуришди. Тўғри, охирги маълумотлардан Республикачи номзод кичик фарқ, аниқроғи 247 га 210 овоз билан Демократ рақиби Камала Харрисни ортда қолдираётгани маълум эди. Ҳозиргина “The Hill” нашри собиқ президент ғалаба учун етарли ҳисобланадиган 270 овозни тўплаб бўлгани ва ғалаба қозонгани ҳақида ёзди.

Гарчи, ҳали сайлов натижаси расман тасдиқланмаган бўлса-да, муҳим сиёсий жараённи кузатиб бораётган бутун дунёдаги бошқа кўплаб нашрлар ҳам ушбу янгиликни тарқатмоқда. Якуний ахборотни кутамиз.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ Трампнинг ғалабасини эълон қилди