Оҳанг – янги, ёндашув – эски
Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси лойиҳасига оид айрим мулоҳазалар.

Концепция лойиҳасида “Мустақилликнинг дастлабки йилларида миллий истиқлол ғоясининг ишлаб чиқилиши Ўзбекистонда мустақилликни асраш, мамлакат хавфсизлигини сақлаш, мафкуравий таҳдидларга қарши курашда халқни бирлаштиришга хизмат қилди”, деб тўғри таъкидланган. Бу ерда мен “…ва Ўзбекистоннинг янги давлатчилигини барпо этишга…” деган жумлани қўшган бўлардим. Ва яна Концепцияда “халқимиз миллий тикланиш давридаги вазифаларни амалга оширишга эришди”, деб ҳам жуда тўғри таъкидланган. Беихтиёр савол туғилади, хўш, энди миллий тикланиш ғояси ўрнига нима таклиф этиляпти?
Ўзбекистоннинг миллий ғояси нималарга эътибор қаратиши лозим, деган саволга Концепцияда, хусусан, қуйидаги масала кўрсатилади: “дунёда юз бераётган геосиёсий ва мафкуравий жараёнлар, турли ахборот хуружлари мазмун-моҳиятини англаш, халқаро терроризм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик ва одам савдоси, наркобизнес, “оммавий маданият” каби турли хавф ва таҳдидларга қарши курашишда кучларни бирлаштириш ва уларни умуммиллий ҳаракат даражасига олиб чиқиш”.
Биринчидан, дунёдаги вазиятга эътибор қаратилар экан, унга чуқур ўрганган ва тўғри идрок этган ҳолдагина баҳо бериш мумкин. Концепцияда эса халқаро вазият соддалаштирилган ҳолда фақат таҳдид ва хавф тушунчаларида ифода этилган. Ваҳоланки, дунёдаги жараёнларнинг турли ўлчамлари бор. Уни ташвиш уйғотувчи “аянчли воқеалар” каби сўзлар билан тасвирлаш, ва ҳаттоки, шундай ҳадиксиратувчи сўзлар билан Концепцияни бошлаш бир ёқлама ёндашувдир.
Иккинчидан, айнан мана шу “аянчли воқеалар”нинг Ўзбекистондаги акс-садоси қандай? Ахир биз шу пайтгача “юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо” деган фикрни жамоатчилик онгига сингдириб келдик-ку! Бу қайсидир маънода тўғри фикр, яъни мустақил давлат бўлганидан буён Ўзбекистон турли таҳдидларга бардош берган ҳолда, тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаб келди, ва айни пайтда мамлакатимизга нисбатан йирик таҳдидларнинг кўлами қисқарганини кузатяпмиз.
Матн бошида “зарарли ғоя ва мафкуралар” тўғрисида умумий ва мавҳум фикр келтирилган. Хўш, қайси ғоялар ва мафкуралар биз учун зарарли деб ҳисобланиши керак? Бу масалага аниқлик киритиш лозим, деб ўйлайман. Масалага дахли бўлгани учун мулоҳазамизни қуйидаги мисол билан давом эттирсак. Масалан, либерализм мафкурасини олайлик (чунки бизда Либерал демократик партияси бор). Бошқа давлатларда бундай номдаги кўп партиялар мавжуд. Дейлик, Россиядаги ЛДПР, Япониядаги ЛДП ва бошқаларни бир-бирига солиштирсак, улар принципиал жиҳатдан ҳар хиллигини кўришимиз мумкин. Россия Президенти яқинда Ғарб либерализми инқирозга учраганини таъкидлади. Ғарб мамлакатларининг ўзида либерализм ва неолиберализм қуюшқондан чиқиб кетиши натижасида, бу масала ташвиш уйғотмоқда.
Хўш, шундай экан, биз “либерал демократия”ни қандай тушунамиз? Агар, содда қилиб айтганда, либерализмнинг маъноси эркинлик бўлса, унда эркинликнинг чегараси бўлиши керакми ё у чексиз бўладими?
Концепция лойиҳасида “Ўзбекистоннинг 2030 йилгача дунёдаги 50 та ривожланган демократик давлатлар қаторига киришига эришиш” белгиланган. Бироқ биз 2030 йилга бориб бугунги ривожланган демократик давлатларнинг ўзи қандай босқичга чиқишини тасаввур қиляпмизми? Ахир, мазкур 50 та давлат бизни пойлаб ўтирмайди-ку, қачон Ўзбекистон бизнинг сафимизга қўшиларкин, деб. Демак, бундай бир қарашда тўғри ва долзарб мақсадни белгилашдан олдин ана ўша 50 та давлатнинг демократияси ва ривожи қандай бўлганки, улар юксак натижаларга эриша олди ва биз ҳам шундай йўлни 10 йил ичида босиб ўта оламизми, деган масалани чуқур ўрганиб чиқишимиз керак бўлади, назаримда. Ҳатто, ўша ҳавас қиладиганимиз 50 та давлатнинг ўзи ҳам бир-биридан фарқ қилади. Қайси биридан ўрнак олишимиз мақсадга мувофиқ, бу ҳам бир масала.
Аслида, биз демократик жараёнларни янада жадаллаштиришимиз керак. Чунки биз тасаввур қилган замонавий демократия индустриал инқилоб замонида ривож топган бўлиб, унинг ўзи ҳам янгиланиб бормоқда. Ахборот замонида инсониятнинг бутун ҳаёти тубдан ўзгариб боради, жумладан, давлатнинг қиёфаси ва бошқарув услублари ҳам. Шу маънода биздан демократиянинг маъно-моҳиятини тўғри идрок этиш талаб этилади…
Концепция лойиҳасида бир хил, бир-бирини такрорловчи гаплар ва фикрлар кўп. Қизиғи, уларнинг аксарияти Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларида ҳамда дастлабки миллий ғоя концепциясида ҳам етарлича ифодаланган, шу маънода лойиҳада янгилик кам. Ҳа, ҳужжатда “инновацион тараққиёт билан халқимизнинг анъанавий миллий турмуш тарзи ўртасида ўзига хос уйғунликни таъминлаш орқали Ўзбекистонга хос миллий тараққиёт моделини яратиш устувор вазифа ҳисобланади”, деганга ўхшаш одамни илҳомлантирувчи фикрлар ҳам бор. Бироқ улар асосланмаган. Ҳолбуки, модернизация йўлига ўтган бир қатор мамлакатларда замонавий тараққиёт ва анъанавийлик орасида кескинлик кучайиб, турли кучларнинг тўқнашувларига ҳам сабаб бўлган. Бунга бир томондан Эрон, Афғонистон, Саудия Арабистони мисол бўлса, бошқа томондан эса Япония, Хитой, Корея…
Шу нуқтаи назардан, Концепция лойиҳасида Шарқдаги “учинчи ренессанс” деб таърифланган уйғониш даври бизда қандай кўринишда намоён бўлади?
Гап шундаки, бизда кўпинча Шарқ ва Ғарбни бир-бирига зид ҳолда таърифлашади. Масалан, “шарқона менталитет”, “ўзимизга хос демократия”, “маданиятимизга, урф-одатларимизга ёт ғарблашув” каби иборалар билан мазкур масалани соддалаштиришади. Бу борада мен диалектик ёндашув тарафдориман. Қайси масала кўрилмасин, уни мутлақлаштирмаслик, ўта умумлаштирмаслик, мураккаблигини инкор этмаслик зарур. Масалан, “шарқона менталитет”нинг қайси унсурлари антиқа бўлиб, ғарбий менталитетда умуман такрорланмайди? Ёки “ўзимизга хос демократия”нинг қайси жиҳатлари ғарбий демократиядан мутлақо фарқ қилади? Ёки ғарблашувнинг қайси сифатлари бизга ёт? Шундай саволлар орқали масалага ёндашсак, яъни ғарбий таъсир деган ҳодисани тегишли илмий элакдан ўтказсак, “улар” ва “биз” деган бўлиниш мутлақ бўлмай кўринади. Биз ўрганаётган миллий ғоя ҳам шуни инобатга олиши зарур.
Миллий ғоя концептуал ишлаб чиқилар экан, демак, айнан концептуал ва назарий саволларни четлаб ўтолмаймиз. Шу ўринда (диалектик ёндашувда) биз синтез тамойилини киритган ҳолда, универсализм ғоясини қўллашимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Синтез тамойилига асосланган универсализм ғояси биздан инсонлар, халқлар, мамлакатлар ва ҳатто тамаддунлар орасидаги фарқларни, бир-бирига қанчалик бегоналигини доим бўрттириб кўрсатиш билан чекланмасдан, улар орасидаги ўхшашликка, табиатан бир-бирига яқинлигига ҳам назар ташлашни тақозо этади.
Дарҳақиқат, синтез ҳодисасини биз ҳар қадамда кўришимиз мумкин. Хусусан, “ғарблашув индекси” деган тушунчага эътиборни қаратмоқчиман. Европа таҳлилий марказларида яқинда ушбу тушунча асосида қизиқ кузатувлар олиб борилди ва ғарбий бўлмаган халқларда қанчалик ғарблашув ҳодисаси ривожланганлиги махсус мезонлар орқали ўрганилди.
Мезонларга эса қуйидагилар киритилган:
сиёсий эркинликлар даражаси;
парламентдаги ғарбчиликка мойил депутатлар фоизи;

жамоатчилик фикрида ғарб цивилизацияси ҳақида тасаввурлар;
Конституция ва қонунларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари нечоғли таъминланган;

суд органлари нечоғли мустақил;
бизнес ва иқтисод соҳасида ғарбий сармояларнинг улуши;
ғарбий давлатлар билан бўлган экспорт-импорт кўлами;
лотин алифбосининг қўлланилиши;

аҳолининг ғарбий тилларда сўзлашуви;
маҳаллий телевидениеда ғарб фильмлари қанчалик ўрин олган;
Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ҳамда мобиль телефонларнинг мамлакатда тарқалгани;
фуқароларнинг ғарбий мамлакатларга саёҳат қилиш кўлами;
аҳолининг ҳаёт тарзида замонавий мода шохобчалари, ресторанлар, фаст-фуд нуқталари қанчалик талаб қилинган ва бошқалар…
Ушбу мезонларни ўлчаш услублари ва натижаларидан қатъи назар, уларнинг ўзи бизга синтез ва универсаллашувдан дарак бермоқда. Бу билан мен ғарблашув жараёни бутун ҳаётимизни қамраб оляпти, демоқчи эмасман; одамзоднинг ўзи табиатан шунчалик универсал деб атаса бўладиган сифатларга эгаки, уларни биз на соф ғарбий, на соф шарқий сифатлар дейишимиз мумкин.
Яна Концепция лойиҳасига қайтсак, унда “Миллий юксалиш ғоясининг асосий тамойиллари унинг илмий жиҳатдан асослангани ва мунтазамлиги, очиқлик ва бағрикенглик, тарихийлик ва замонавийлик, универсаллик ва мослашувчанлик каби хусусиятларга эга”, дея унинг хусусиятлари борасида, аслида, ўтган даврдан бизга таниш бўлган “Миллий тикланиш” ғоясининг тамойиллари келтирилган. Бу нотўғри тамойиллар эмас, аммо миллий юксалишнинг ўзига хос янги хусусиятлари бу ерда унчалик кўринмаяпти. Боз устига, Концепцияда айрим муҳим масалалар умуман кўтарилмаган ёки умумий ва содда баёнотлар билан чекланган. Масалан, маънавият масаласининг ўта долзарблиги ва шу билан бирга мураккаблиги ҳамда зиддиятлилиги ҳужжатда ўз аксини топмаган. Афсуски, миллий, маънавий ва ахлоқий масалалар юзасидан фикр билдиришда аниқлик, самимийлик ва мунтазамлик кўпроқ диний уламоларимизга хос, деган қараш шаклланган бўлиб, тарғибот-ташвиқот доиралари эса кўпроқ формал ёндашув, расмиятчилик, тадбирбозлик билан машғул.
Ваҳоланки, бугунги кундаги “Ўзбекконцерт”нинг ашулачиларга лицензиялар бериши ёки тортиб олиши, тунги клублар, букмейкерлик, тўй маросимлари, замонавийлик ва анъанавийлик орасидаги зиддиятлик, диний ва дунёвий қадриятлар орасидаги фарқ билан боғлиқ турлича мулоҳазалар шуни кўрсатяптики, жамиятимизда маънавий ва ахлоқий масалаларга нисбатан муносабатлар ўзгариб бормоқда. Баъзан ушбу масалалар бўйича ёшлар орасида қарама-қарши фикрлар янграмоқда. Миллий ғоямиз бундай жиддий зиддиятларга тайёрми ва уларни бартараф эта оладими?
Ёки бўлмаса, авлодлараро дунёқарашдаги тафовутни олайлик. Асрлар оша келаётган оталар ва болалар муаммосини ҳамма билади. Бу ёш авлод ва катта авлод орасидаги ҳам тарбиявий, ҳам маънавий, ҳам руҳий, ҳам ғоявий муаммодир. Агар ўтмишда бу муаммо оддий ва табиий кўриниб, у бевосита инсоний мулоқот, мавжуд таълим тизими ва мафкуравий услублар орқали юмшатилиб, муайян меъёрда чекланиб турилган бўлса, бугунги глобаллашаётган замонда бу муаммонинг кўлами кенгайиб, соҳил бир-биридан узоқлашмоқда. Яъни авлодлараро дунёқарашдаги тафовут кенгайиб бормоқда.
Бугун ёшлар хорижда нафақат замонавий билим ва малака ўрганиб келмоқда, балки янги пайдо бўлаётган ғоялар ва дунёқарашга ҳам мослашган ҳолда, бошқача, бизга кўпинча нотаниш ҳаёт тарзи ва фикрлашни ҳам олиб келмоқда. Бу ўткир муаммо ҳам Миллий ғоя масаласига бевосита тааллуқлидир…
Дарвоқе, Миллий ғояда миллий руҳ, миллий тил, миллий ҳаёт тарзи каби тушунчалар қандай ифодаланиши керак? Шу ўринда мулоҳазаларимизни асослаш учун реклама, миллий сўзлашув, дўкон ва ресторанлар номланишига эътибор берайлик. Нафсиламрини айтганда, “гранд”, “сити”, “маркет” каби ўнлаб чет тилидан олинган ва ўринсиз ишлатилаётган сўзлар тилимизга ва миллий онгга таъсир қилмай қолмайди. Масалан, ҳаммамиз, ҳар куни ва ҳар жойда ўзбек тилида гаплашаётган одамларнинг суҳбатида қуйидаги аралашмаларни эшитамиз: остановка (бекат), мост (кўприк), мороженое (музқаймоқ), в общем (умуман), конечно (албатта), короче (қисқаси), срочно (зудликда), свежий (янги), нервничать (асабийлашиш), четкий (аниқ), серьезно (жиддий), магазин (дўкон), холодильник (совутгич), грузовой (юк ташувчи) ва ҳоказо. Бундай сўзлар жуда кўп. Агар тилда софлик бўлмаса, рус тилидаги сўзлар билан ўзбек тилидаги сўзлар бир гапда аралашма бўлиб жарангласа, қандай қилиб миллий юксалиш тўғрисида гапиришимиз мумкин?! Қолаверса, Концепцияда яна шундай бизнинг зеҳниятимиз ва қадриятларимиз билан боғлиқ бир қанча омиллар эътибордан четда қолган. Хусусан, унда маҳалла тўғрисида умуман бирор сўз айтилмаган. Ҳолбуки, мустақилликка эришилган кундан бери биз доим миллий қадрият бўлмиш маҳаллани тиклаганимиз тўғрисида гапириб келдик. Модомики, шу қарашларимиз тўғри ва самимий экан, унда миллий онг, миллий ғоя, керак бўлса, миллий юксалишнинг биринчи бўғини, манбаи бўлмиш маҳаллани ривожлантириш, ислоҳ қилиш муҳим вазифа этиб белгиланиши керак эди. Қолаверса, бугунги тез ривожланаётган жамиятда маҳалланинг ўзи фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш институти сифатида катта муаммоларга дуч келаётган, бошқа томондан эса шаҳар қиёфаси ўзгарган ва “сити”лар кўпайган сари анъанавий маҳалланинг қиёфаси сақланиб қоладими, йўқми, қолса у қандай бўлади? Концепция миллийлик мақомида экан, ана шундай менталитетимиз ва маданиятимизга хос бўлган жиҳатларни ҳисобга олиши керак эди. Бироқ…
Умуман олганда, Концепция лойиҳасининг матни менда кўпроқ бир миллий партиянинг декларациясидек таассурот қолдирди.
Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, бундай махсус ҳужжат ўзига хос услубда, жонли ва жозибадор мазмунда ишлаб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Акс ҳолда, у яна совет давридан иллат бўлиб қолган қуруқ мафкурабозликка (шиорбозликка) дучор бўлиши мумкин. Шунинг учун уни диалектик услубда ифода этиш керак, деб ўйлайман. Бу нима дегани? Юқорида айтганимдек, бу услуб ҳар қандай масалани ўрганишда унинг ўзгарувчанлиги, мураккаблиги, кўп қирралилиги, зиддиятлилиги каби сифатларини эътироф этиш, синтез ҳодисасини англаш, танқидий ёндашувни қўллаш, иллатлардан қутулиш каби талабларда мужассамлашган бўлади.
Айниқса, ўзимиздаги камчиликлар ва иллатларни танқид қила олишимиз миллий онгнинг соғломлигини кўрсатади.
Сиёсатшуносликда “ижтимоий битим” (“Social contract”, “Общественный договор”) деган тушунча бор. Ижтимоий битим фуқаролар билан давлат орасида муайян келишувни англатади. Унга кўра, фуқаролар ўзининг мутлақо эркин бўлишидан воз кечган ҳолда қонунлар яратувчи ваколатга эга бўлган давлатни тузади ва унинг ёрдамида ўз манфаатларини ҳимоя қилади. Шу келишув туфайли жамиятда, ижтимоий муносабатларда муайян тартибот яратилади. Ижтимоий битим, бу ёзилган ҳужжат эмас, балки одамларнинг давлатга ваколат беришига розилигини акс эттирувчи тушунчадир.
Миллий ғоя ҳам, менимча, мавжуд ижтимоий битимнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган йўл-йўриқдир. Яъни, ижтимоий битим каби у ҳам давлат ва фуқаролар орасидаги муносабатларни белгиловчи кучга эга. Бошқача айтганда, миллий ғоя давлат ва халқни бир-биридан ажратмаган ҳолда, улар орасида расмий муносабатлар тарзини белгилашга хизмат қилади. Улар биргаликда халқни қизиқтирадиган ва эҳтиёжларини қониқтирадиган ечимларни излайди.
Шу маънода, бизнинг жамиятимиздаги қайси қадриятлар, анъаналар, ижтимоий ва сиёсий институтлар, дунёқараш меъёрларини илгари суришимиз ва келажакка узатишимиз лозим, қайсиларини эса ўтмишда қолдирсак бўлади? Ва бу саволнинг ечимини топишдан олдин, умуман дунёни, инсониятни, халқаро тизимни биз қандай идрок этяпмиз, деган саволни ҳам ўртага ташласак, ўринли бўлади.
Ниҳоят, яна бир масалага эътибор қаратмоқчиман. Миллий тикланиш ёки миллий юксалиш ғояларини илгари сурганда биз албатта юртимизни – Ўзбекистонни назарда тутамиз. Бироқ, миллатимизнинг ўзлигини фақат давлатимиз чегарасида кўрсак, чегарани бироз торайтирган бўламиз.

Марказий Осиё ўлкалари асрлар давомида ҳам цивилизациялар тўқнашуви, ҳам цивилизациялар ўртоқлашуви макони бўлиб келган. У ҳам Ғарб, ҳам Шарқ хислатларини ўзида мужассамлаштирган. Бундай тарих ва воқелик миллий юксалиш мафкурасида ўз аксини топса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу маънода миллий ғоя минтақавий ғоя билан йўғрилган бўлиши керак, деб ўйлайман.
Демак, янги истиқболни белгиловчи ғоя устида иш олиб боришда анча омилларни ҳисобга олган ҳолда ва кенг жамоатчилик иштирокида уни ишлаб чиқиш зарур. Бундан ташқари, у қотиб қолган бир ҳужжат бўлмасдан, доимо такомиллаштирилиб бориладиган жараён бўлмоғи керак.
Фарҳод ТОЛИПОВ,
“Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси директори
Манба: "Ишонч" газетаси