
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги найза улоқтириш (F54) беллашувларида финал босқичи якунланди.
Унда мамлакатимиз шарафини Нурхон Қурбонова ҳимоя қилди. Қувонарлиси, Нурхон найзани 21.12 метрга улоқтириб, жаҳон рекордини янгилади ва олтин медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун: Нурхон Қурбонова F54 классида найза улоқтириш бўйича жорий йили Японияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 20.73 метр натижа билан жаҳон рекордини ўрнатган эди. Шунингдек, Нурхон Қурбонова бундан аввал “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.
Айни вақтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 10 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА