Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалинди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда COVID-19 инфекцияси аниқланди, деб хабар берди унинг матбуот котиби Айдос Укибай.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда COVID-19 инфекцияси аниқланди, деб хабар берди унинг матбуот котиби Айдос Укибай.
"Афсуски, Элбошининг сўнгги топширган тести унда коронавирус борлигини кўрсатди. Хавотир олишга ўрин йўқ. Нурсултон Назарбоев масофадан туриб ишламоқда", — деб ёзди Укибай Twitterда.
Бундан аввалроқ Қозоғистон парламенти спикери Нурлан Нигматулин ва Соғлиқни сақлаш вазири Элжон Биртановларнинг ҳам коронавирусга чалингани ҳақида хабар қилинган эди. Шундан кейин бир нечта вазирлар ҳамда бош вазир Асқар Мамин яккаланиш тартибига ўтишга қарор қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 15,8 минг кишидан ошган, беморларнинг 100 нафари пандемия қурбонига айланди.