Нуронийлар Тожикистонга сафар қилди
Сурхондарёлик бир гуруҳ нуронийлардан иборат делегация куни кеча Тожикистонда бўлиб қайтди.
Сурхондарёлик бир гуруҳ нуронийлардан иборат делегация куни кеча Тожикистонда бўлиб қайтди.

Ўзбек ва тожик халқлари ўртасида азалдан қавм-қариндошлик, қуда-андачилик, биродарлик ришталари мустаҳкам боғланиб келган. Сўнгги йилларда ўзаро алоқаларда улкан ўзгаришлар кузатилмоқда.

Юртимиз вакиллари Турсунзода шаҳар раиси Абдуқодир Вализода бошчилигидаги фаоллар ва жамоатчилик вакиллари томонидан юксак ҳурмат ва катта шодиёна билан кутиб олинди.
Даставвал, нуронийлар тожик халқининг миллий қаҳрамони, давлат ва жамоат арбоби Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Сўнг Камол ҳожи Мадумаров хонадонига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Турсунзода шаҳрининг марказий кутубхонаси ва тарихи музейига, Тожикистон Халқ демократик партияси муассислигидаги “Ҳидоят” газетаси таҳририяти, қадимий Ҳисор беклиги қалъаси, Душанбе шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Тожикистон миллий боғи, икки халқнингбуюк сиймолари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлди. Шунингдек, тадбир доирасида «ТАЛКО» Тожикистон альюмин компаниясига саёҳат уюштирилди. У ерда иштирокчилар завод қошида фаолият юритаётган “Альюминийи Тожикистон”газетаси таҳририяти ва радио муҳарририяти фаолияти билан танишдилар.