Азиз юртдошлар, қадрли нуронийлар, донишманд оқсоқоллар ва мўътабар онахонлар!

Бугун жонажон юртимиз муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибди. Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ-манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқариш устувор мақсад саналиб, бу борада жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлган қатор ютуқлар қўлга киритилди.

Хусусан, фуқаролик, шахсий, иқтисодий, ижтимоий, эътиқодий ҳуқуқларимиз қатори сиёсий ҳуқуқларимизни ҳам эмин-эркин амалга оширишимиз учун мустаҳкам қонуний кафолатлар яратилди. Шу маънода, сайлов ҳуқуқи ҳар бир фуқаронинг сиёсий ҳуқуқи ҳисобланиб, уни амалга ошириш орқали ҳар биримиз ўзимиз ва фарзандларимиз келажаги, юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ишларига ўз ҳиссамизни қўшиб келмоқдамиз.

Мустақиллик йилларида шаклланган миллий сайлов қонунчилигимиз халқаро андозалар даражасида янада такомиллаштирилиб, 2019 йил 25 июнда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш мақсадга мувофиқ.

Шулардан келиб чиқиб, биз – нуронийлар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган жараён арафасида барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашишга чақирамиз. Зеро, бу бизнинг нафақат конституциявий ҳуқуқимиз, балки жонажон Ўзбекистонимизнинг эртанги фаровон келажаги, жадал тараққиётига қўшадиган муносиб улушимиз ҳамдир.

Қолаверса, 24 октябрь кунги Президент сайловида бир жон, бир тан бўлиб иштирок этишимиз келажагимиз учун хотиржам эканимизни, фуқаролик бурчимизни тўғри англашимизни, ўз ҳуқуқларимиздан тўлиқ фойдаланишга бўлган истак-хоҳишимизни ҳам англатади.

Бу борада, айниқса, кўпни кўрган, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳамда жуда кўп маротаба сайловларда иштирок этиб келаётган ёши улуғ кексаларимиз – оқсоқол отахонлар, нуроний онахонларимиз барчага ўрнак бўлишларига ишончимиз комил.

Қадрли юртдошлар!

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтажак Президент сайлови эркин ва демократик Ўзбекистон равнақининг гарови экани, юрт келажагига дахлдорлик эса, ўзини шу Ватан эртасига дахлдор деб санаган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи ва масъулияти эканини барчамиз яхши англаймиз.

Шундай экан, сайлов куни халқимизга хос бўлган буюк қадриятларимиз – бирдамлик, аҳиллик, ҳамжиҳатлик сингари юксак фазилатларимизни яна бир бор намоён қилиб, бу муҳим сиёсий жараёнда уюшқоқлик билан иштирок этайлик!

Ҳар биримиз ўзимиз танлаган муносиб номзодга овозимизни бериш орқали Ўзбекистон аталмиш жаннатмонанд диёримизнинг эртанги ёрқин 
ва файзли келажагини таъминлашга ҳиссамизни қўшайлик!

Ўзбекистон келажаги учун овоз берайлик!

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий
фаолиятини қўллаб-қувватлаш
“Нуроний” жамғармаси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар чорлови