Нуронийлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари Р.Нуразизов Элликқалъа туманида бўлиб, нуронийлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Дастлаб туманда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, беморлар учун яратилган шароитлар, бепул дори-дармонлар билан таъминланиши ва бўлимлардаги мавжуд ҳолатлар атрофлича ўрганилди. Даволанаётган беморлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Шунингдек, болалар бўлимида даволанаётган кичкинтойларнинг ҳолидан хабар олинди ва уларга совғалар топширилди.

Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари туман ҳокимлиги мажлислар залида нуронийлар билан учрашиб, яқиндан мулоқот қилди.
Унда бугунги кунда юртимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, учрашув давомида туманни комплекс ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги устувор вазифалар, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш, ҳаётий муаммоларга ечим топиш масалалари муҳокама қилинди.

Нуронийлар томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ва ташаббуслар белгилаб олиниб, уларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири