Нумизматика ашёлари тўхтатиб қолинди
“Бухоро–Внуково” авиарейси орқали ҳаракатланаётган фуқаро “Бухоро аэропорти” чегара божхона постининг божхона назорати зонасидан ўтиш чоғида унинг кузатиб бориладиган багажи инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида сканердан ўтказилган. Натижада ҳеч қандай тегишли ҳужжатларда кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 96 дона тарихий танга борлиги аниқланган.
Ҳозир мазкур нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: “Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонунига асосан зарб этилганлигига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири