Нукусда тадбиркорлик фаолиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди
Нукусда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Нукусда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, прокуратура вакиллари, солиқ ва банк ходимлари, тадбиркорлар, фермерлар, журналистлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Айни пайтда мамлакатимизда аҳоли даромадининг ярмидан зиёди тадбиркорлик фаолияти ҳиссасига тўғри келмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги улуши 56,7 фоизга етди, иқтисодиётда банд аҳолининг 78 фоизи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.
Тадбирда 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунини кенг жамоатчилик, хусусан, тадбиркор ва фермерлар ўртасида тарғиб қилиш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди. Кичик бизнесни ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлигининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ҳудудда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр алмашилди.
Мутахассислар айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан иштирокчиларга кенг тушунча берди.