Нукусдаги марказий амфитеатрда қўл жангининг R1 йўналиши бўйича профессионал спортчилар ўртасида “Оролбўйи кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Турнирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.  

Шундан сўнг турнир беллашувларига старт берилди. Унда мамлакатимиздан ташқари  Озарбайжон, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Италия давлатларидан келган профессионал спортчилар иштирок этди.  

Мусобақада 62 кг енгил вазнда Петро Тоссо Петро (Италия) ва Абдумажид Қосимов (Ўзбекистон) беллашувида Абдумажид Қосимов, 70 кг ўрта вазнда Аселия Медведева (Беларус) ва Нилуфар Полвонова (Ўзбекистон) беллашувида Нилуфар Полвонова, 73 кг ўрта вазнда Аброр Ҳакимов (Қирғизистон) ва Азизхон Абдуллаев (Ўзбекистон) беллашувида Азизхон Абдуллаев, 80 кг ўрта вазнда Гундуз Набиев (Озарбайжон) ва Ойбек Махсетов (Ўзбекистон) ўртасидаги беллашувда Гундуз Набиев, 97 кг вазн тоифасида Шаҳзода Махсун (Туркия) ва Бегзодбек Махаматов (Ўзбекистон) ўртасидаги беллашувда Бегзодбек Махаматов ғалаба қозонди.

Халқаро турнирнинг марказий беллашуви 97 кг оғир вазн тоифасида Евгений Болотских (Россия) ва Оғабек Жуманиязов (Ўзбекистон) ўртасида ўтди. Унда ҳамюртимиз Оғабек Жуманиязов рақибига имконият қолдирмади.

Кескин курашлар остида ўтган учрашувлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.  

Халқаро турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда “Оролбўйи кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтди