Нукусда оммавий югуриш марафони ўтказилди
Нукус шаҳрида “Nukus Night Run 2026” номли 5 километр масофага оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Е.Қутибоев ва бир қатор масъуллар иштирок этиб, бундай спорт тадбирларининг юртимизда кўплаб ўтказилиши ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширади деб ғолибларни табриклади.

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, югуриш спортини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган марафонда спортчилар бир қаторда ҳаваскор халқ вакиллари ҳам иштирок этди.

Мусобақанинг асосий мақсади жисмоний тайёргарликни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда Ватанга садоқат ва ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири