Нукусда «Кумуш қиш» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар саройида қорақалпоқ рассомларининг ижодий ишларидан иборат «Кумуш қиш» номли кўргазма намойиш этилмоқда.
Кўргазманинг очилиш маросимида санъат ва маданият соҳаси ходимлари, таниқли рассомлар, талаба ва ўқувчи-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мазкур кўргазмада устоз рассомлар билан бир қаторда истеъдодли ёш мўйқалам соҳибларининг йигирмадан ортиқ ижодий иши ўрин олган. Картиналарда асосан ўлкамиздаги қиш мавсумининг ўзига хослиги, инсон ва табиат уйғунлиги турли жанрларда тасвирланган.
[gallery-10649]
Кўргазмадан ўрин олган Қорақалпоғистон халқ рассоми С. Бойбосиновнинг «Қиш», «Бойсун», «Қишқи натюрморт», Ўзбекистон рассомлар ижодий уюшмаси аъзолари Қ. Хўжамуротовнинг «Унутилган портрет», Ж. Абатовнинг «Қиш оқшоми» каби картиналари барчада чуқур таассурот қолдирмоқда.
Мазкур кўргазма бир ой давомида санъат ихлосмандларига тақдим этилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА