Нукусда қайта ташкил қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг очилиш маросими бӯлиб ӯтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов сўзга чиқиб, йиғилганларни мактаб-интернатнинг очилиши билан қутлади.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон ёшлари халқимизнинг бой маънавий-маърифий меросини, зукколиги, меҳнатсеварлиги, ватанпарварлик каби яхши туйғуларни ўзида жамлаган ҳолда жамиятимизда муносиб ўрин эгалламоқда. Жумладан, 2017 - 2021 йилларда Ӯзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни, ёш авлоднинг илмга бўлган қизиқишини ошириш, ижодий салоҳиятини намоён қилиш борасидаги тажрибали санъат соҳаси мутахассислари билан биргаликда маҳорат дарслари, ҳар хил кўрик-танлов ва кўргазмалар ўтказилиб келинмоқда.

[gallery-4036]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йили 9 январдаги “Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган Низом асосида ўқувчиларни мутахассислик фанлари бўйича чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсад қилиб белгиланган. Шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва мусиқа, шунингдек, мусиқа ижрочилиги соҳаларидаги мутахассисликлар бўйича ўқувчиларга чуқурлаштирилган таълим беришни таъминлаш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, олий таълим муассасаларига киришлари учун етарли шароит яратиш ҳамда танлаган касби ва ихтисослигига мувофиқ меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун юқори даражада сифатли билимлар олишини ва касбий тайёргарлигини таъминлайдиган давлат таълим талаблари доирасида ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш вазифалари белгиланган.  

Ушбу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ўқувчиларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шароит, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз устида якка тартибда ишлаши ва қўшимча билим олиши учун имкониятлар яратилган. Мазкур мактаб-интернатида таълим олувчи ўқувчилар халқаро, республика миқёсида ўтказилиб келинаётган кўрик-танловлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Ҳозирги кунгача мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг аксарияти Нукус шаҳридан эди. Оролбӯйининг бошқа туманларидан санъат соҳасига қизиқувчи иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни қамраб олиш мақсадида, шунингдек, туманлардан иқтидорли болалар ва уларнинг ота-оналари томонидан билдирилган мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фармойиши ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг тегишли буйруғига асосан 2021/2022 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил қилинди. Мактаб-интернати учун қурилган ўқув биноси 330 нафар, турар жойи 100 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, бу йилги ўқув йилида 250 нафар ўқувчи таълим олмоқда.  

–Ӯқув юртимиз Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги санъат соҳасидаги тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа ижрочилиги йўналишлари бўйича мутахассис тайёрлайдиган таълим муассасаси ҳисобланади, – дейди мактаб-интернати директори Ж.Досбергенов.–  Мақсадимиз санъатга қобилиятли ижодкор ёшларни аниқлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси, халқаро миқёсида ўтказиладиган танловлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ижодий ишларини юзага чиқариш орқали халқимизнинг миллий санъатини янада кенг жамотчиликка таништиришдан иборат.

Тадбир иштирокчилари таълим олувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Нукус гарнизони ҳарбий оркестри жамоаси ҳамда иқтидорли ёщлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати очилди