Нукусда ҳарбийлар аҳолига саховат улашди
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!” хайрия тадбири доирасида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг ташаббускор ҳарбий хизматчилари томонидан шаҳарда истиқомат қилаётган меҳр ва эътиборга муҳтож, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 22 хонадонга саховат улашилди.

Гарнизондаги 1-сонли ёпиқ ҳарбий шаҳарчага яқин бўлган Тинишлиқ, Жана базар ҳамда Бестобе маҳаллаларига юборилган инсонпарварлик ёрдами билан бирга ҳарбий хизматчилар ушбу хонадонларга Янги йил байрами шукуҳини ҳам олиб кирди.

Бирламчи озиқ-овқат махсулотлари ҳамда болажонларга Янги йил совғаларини етказиш учун ҳарбий хизматчилар билан бирга Нукус ҳарбий прокуратураси вакиллари ҳам иштирок этди.


“Халқ ва армия бир тану, бир жон” деган эзгу ғоянинг амалий ифодасини намоён этган ушбу хайрия тадбиридан юртдошларимизнинг мамнунлиги юрт ҳимоячилари қалбини нурга тўлдирди.
ЎзА