Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, жиноят ишлари бўйича судларнинг қарорлари асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан олиб қўйилган 3 минг 210 та алкогол ва 800 литр спирт маҳсулотларини йўқ қилиш белгиланган эди.

Ушбу суд қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракати натижасида тегишли идоралар ходимлари иштирокида белгиланган алкогол маҳсулотлари йўқ қилиниб, суд қарорлари ижроси амалда таъминланди.

–Бугунги кунда аҳолини инсон соғлигига зарар етказмайдиган сифатли махсулотлар билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, афсуски, инсоннинг кучли заҳарланишига, ҳаттоки, ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган қўлбола ишланган, ҳеч бир стандарт талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва уларни алдаб сотиш ҳолатлари, афсуски, учраб турибди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси катта инспектори Шехназар Рўзимов.

Тадбир давомида, шунингдек, 10 минг 565 та қалбаки акциз марка, “Qarataw” ароғининг 15 минг 843 дона этикеткаси ҳам йўқ қилинди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда 3 минг 210 та алкогол маҳсулоти йўқ қилинди