Нукус туманида кичик ГЭСлар иш бошлади
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, ҳудудни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида иккита кичик гидроэлектрстанция (ГЭС) қурилиб фойдаланишга топширилди.
Хусусан, Ақтерек" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Бўзатов канали оқимидан фойдаланган ҳолда қуввати 15 киловатт бўлган кичик ГЭС қурилди. Шунингдек, "Кердер" овул фуқаролар йиғинига қарашли "Қизил уй" овулидаги Тўрткўл каналининг сув ресурслари негизида соатига 30 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарадиган кичик ГЭС ишга туширилди.
Мазкур ГЭС аҳоли ва атрофдаги ижтимоий объектларни узлуксиз ва барқарор электр таъминоти билан таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, экологик тоза ва иқтисодий самарали энергия манбаи сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Туман ҳудудида кичик ГЭС ларнинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, бу аҳоли ва атрофдаги ижтимоий объектларни узлуксиз ва барқарор электр таъминоти билан таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, экологик тоза ва иқтисодий самарали энергия манбаи сифатида муҳим аҳамиятга эга.
Мутахассислар томонидан кичик ГЭСларнинг техни имкониятлари, ишлаш механизми ва улар орқали иқтисод қилинадиган маблағ ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири