Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

— махсус иқтисодий зона ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун электрон-онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган юридик шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш учун қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини амалиётга татбиқ этилади;

— юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ ва кадастр маълумотлар базаларидан қатъий фойдаланади;

— Ўзбекистон Республикасига саноат соҳасидаги нуфузли халқаро бренд мутахассисларини жалб қилишда йиғим ундирилишидан озод этилади;

— миллий брендларни яратиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни бериш тартиби соддалаштирилади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун йиғим ундирилмайди