Ноёб гиламлар ҳақида фильм суратга олинмоқда
Гиламлар ҳақидаги ҳужжатли фильм Хивада суратга олинмоқда, дея хабар бермоқда “Ўзбеккино“ миллий агентлиги матбуот хизмати.
Гиламлар ҳақидаги ҳужжатли фильм Хивада суратга олинмоқда, дея хабар бермоқда “Ўзбеккино“ миллий агентлиги матбуот хизмати.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан, 2019 йилда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУКда миллий санъат тури бўлмиш Ўзбекистоннинг туристик потенциалини намойиш этувчи гиламдўзлик ҳақида ҳикоя қилинадиган “Гиламлар – тарих пояндози” номли 2 қисмли ҳужжатли фильм ишлаб чиқаришга туширилган.
Ҳозирги кунда фильм ижодкорлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган “Хива Ичан-қалъа Давлат қўриқхона музейи”, “Ҳунармандчилик музейи”, “Хива амалий санъат ва хўжалик музейи”лари ҳамда “Хоразм гиламлари” цехида суратга олиш жараёнлари билан банд.
Фильм сценарийсини Мавлуда Тошпўлатова ёзган. Картина режессёри Александр Гамиров, оператор Умид Маликов.
Фильм Гулнора Абдураҳимова директорлигида суратга олинмоқда.