Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
Гидрометеорология хизмати маркази ноябрь ойи учун узоқ муддатли об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Ноябрь ойининг ўртача ҳарорати октябрь ойига нисбатан 5-7 даражага паст бўлади. Ёғингарчилик тез-тез, узоқ давом этади ва жадал бўлади. Ноябрда ёмғирни қорга айланиш ҳолатлари одатий ҳолдир. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда биринчи қор қоплами ҳосил бўлмоқда, одатда бу қоплам беқарор бўлади.
Айрим йилларда ноябрь ойининг энг илиқ кунларида ҳаво ҳарорати 22-27 даражагача кўтарилади. Бироқ, кўпинча ойнинг биринчи ярмида кундузги ҳарорат 13-18 даража, иккинчи ярмида эса 8-13 даража атрофида бўлади.
Ўтган асрнинг ўрталаригача бўлган энг совуқ ноябрь ойларида ҳаво ҳарорати баъзан 13-18 даража совуқгача ва ундан ҳам пастроққа, шимолда эса 22-27 даража совуқгача пасайган. Сўнгги 50 йил ичида бизнинг ҳудудимиз бўйича ноябрь ойида бундай совуқлар кузатилмаган. Камдан кам кечаларда ҳарорат 5-7 даражагача, шимолда 14-16 даражагача пасаяди. Фақат 2016 ва 2020 йиллардаги ноябрь ойларининг сўнгги ўн кунлигида 9-12 даража совуқга, шимолда 20-23 даража совуқга етди.
Ўзгидрометнинг дастлабки баҳолишига кўра, ҳозирда иқлим маълумотлари ва жаҳон прогноз марказларининг прогностик маълумотларидан фойдаланган ҳолда, ушбу йилнинг ноябрь ойи одатдагидан бироз қуруқроқ ва совуқроқ бўлади
1 ноябрь куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 17-20 даража илиқ бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бироқ 2 ноябрдан республика бўйича ҳаво совуқлашади, ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Кейинчалик Ўзбекистонда ноябрь ойининг биринчи ҳафтаси давомида беқарор об-ҳаво кутилмоқда, 12-15 дарада илиқ атрофида бўлган нисбатан салқин ҳарорат фонида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Биринчи ўн кунликнинг охирига келиб, бизни нисбатан сезиларли совуқ тушиши кутмоқда.
Кейинчалик илиқ ва совуқ тўлқинлар бир-бири билан ўрин алмашади ва ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқдан 2-5 даража илиқгача, кундуз кунлари 15-18 дараджа илиқдан 5-8 даража илиқгача ўзгариб туради. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда қорга айланади.
Ойнинг совуқ даврида ёғинлар республика бўйлаб қор кўринишида ёғиши мумкин.
ЎзА