Ҳар йили куз-қиш мавсумида ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда аҳоли хонадонларида содир бўлаётган ёнғинлар ҳақидаги хабарлар кенг тарқала бошлайди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ис гази, ёнғин, портлаш каби нохуш ҳолатлар, асосан истеъмолчиларнинг газдан фойдаланишда эътиборсизликка йўл қўйиши, хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида келиб чиқмоқда.  

Шу боис “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимлари томонидан кенг кўламли тарғибот тадбирлари олиб борилаяпти.  

Филиал ходимлари томонидан мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, олий ўқув юртларида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича тушунча ҳосил қилиш мақсадида тадбирлар ўтказилиб, уларнинг хавфсизлиги учун таълим масканларда газдан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилмоқда, – дейди “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали матбуот хизмати раҳбари Зебо Қутлиева. – Хавфсизлик учун масъул шахсларга керакли тавсиялар ва огоҳлантириш хатлари тақдим қилинмоқда. Шунингдек, ҳар бир ташкилот ва корхонада, аҳоли хонадонларида энергия тежамкор газ ускуналарининг афзаллиги ва хавфсизлиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. Таҳлиллар эса ана шундай ускуналардан фойдаланаётган объектлар ва хонадонларда табиий газ сезиларли даражада иқтисод қилинаётганини кўрсатмоқда.  

Йил бошидан айни вақтга қадар филиал ходимлари томонидан аҳоли хонадонларидаги 4396 та ва улгуржи истеъмолчиларнинг 578 та ностандарт газ ускуналари замонавий, тежамкор ускуналарга алмаштирилди.

Абдували Бўриев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ностандарт газ жиҳозлари тежамкор ускуналарга алмаштирилмоқда