“Norway Chess Open”да ҳамюртларимиз совриндор бўлди
Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “Norway Chess Open” халқаро турнирида ҳамюртларимиз муваффақиятли қатнашди.
Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан 101 нафар шахматчи қатнашган турнирда ақл гимнастикаси соҳиблари икки гуруҳда ғолиблик учун дона сурди.
Эътиборлиси, блиц турнирида ўзбекистонлик шахматчилар совринли ўринларга эга чиқишди. Муросасиз баҳсларда 9 имкониятдан 7 очко жамғарган Муҳиддин Мадаминовга 2-ўрин насиб этган бўлса, яна бир истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров 3-ўринни қўлга киритди.
ЎзА