Норвегияда Викинглар даврига оид хазина топилди
Норвегия қадимшунослари Викинг даврига оид мамлакат тарихидаги энг бой хазина – қарийб 3000 дона кумуш танга қазиб олди. Топилма Эстердален минтақаси Рена яқинидаги даладан топилган. Қазиш ишлари ҳали давом этяпти.
Аксари Англия ва Германия, бир қисми Дания ва Норвегия тарихига дахлдор бу чақалар орасида “Буюк Кнут”, “Этельреда-II”, “Оттона-III” ва “Шафқатсиз Харальд” ҳукмронлиги даврида зарб қилинганлари ҳам бор.
Мутахассислар фикрича, хазина 980-1040 йиллар оралиғи, яъни Норвегияда хорижий тангалар фаол ишлатилган даврга мансуб.
Археологлар мазкур кашфиёт темир савдоси авж олган, X-XIII асрларда қазиб олиниб, Европа марказига олиб кетилган, эвазига мамлакат кумуш олган давр билан боғлиқлигини тахмин қилишяпти.
Айни пайт топилма жойи жамоатчилик учун ёпилиб, қўриқланмоқда. Расмийлар топилмани тарихий аҳамиятга эга, деб баҳолаган. шунингдек, воқеа ҳақида дарҳол хабар берган ва артефактни сақлаб қолишга ёрдам берган қидирувчилар билан ҳамкорлик муҳимлиги яна бир бор таъкидланган.
С.Раҳимов, ЎзА