Норов БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди
Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТ аксилтеррор бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков билан учрашув ўтказди. ушбу хабарни вазирлик матбуот хизмати тарқатган.
Суҳбат давомида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг БМТ тузилмалари билан ҳамкорлиги амалий мазмун билан бойигани, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан таъкидладилар.

\Турли соҳаларда, жумладан, БМТнинг Марказий Осиёда глобал терроризмга қарши стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси ва Икки томонлама ҳамкорлик бўйича "Йўл харитаси" доирасида алоқани янада мустаҳкамлаш имконияти мавжудлиги маъфулланди.
В.Вoрoнкoв мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, республиканинг халқаро ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатини юқори баҳолади. Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги, яқинда Самарқандда бўлиб ўтган Саммит салмоқли натижалар билан якунлангани эътироф этилди.
Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни асраш, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, бағрикенглик, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, ёшлар бўйича самарали сиёсат юритиш, можароли ҳудудлардан аёллар ва болаларни қайтариш ва уларни жамиятга интеграциялашувини таъминлашдаги ютуқлари қайд этилди.
ЎзА