Норинлик теримчилар рағбатлантирилди
Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ш. Абдураззақов Норин туманига ташрифи давомида “Норин унумдор замини” ММТП ҳудудидаги далаларда бўлди.
Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ш. Абдураззақов Норин туманига ташрифи давомида “Норин унумдор замини” ММТП ҳудудидаги далаларда бўлди.
Ҳудуддаги “Жавлонбек ифтихори” фермер хўжалигининг 48,6 гектар майдонига пахтанинг “Султон” нави экилган. Ўртача 41 центнердан ҳосилдорлик кутилмоқда.
Теримнинг илк кунларидан бошлаб фермер хўжалиги далаларига 100 нафардан ортиқ теримчи чиқди. Улар орасида кунига 120-150 килограммдан пахта тераётган илғорлар бор. Вилоят раҳбари уларга эсдалик совғалари топшириб, ишларига унум ва барака тилади. Теримчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

