Норинлик пиллакорлар пилла теримини бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда Ўзбек ипак саноати уюшмаси раиси Баҳром Шарипов “Норин Агропилла” МЧЖга ташриф буюриб, норинлик пиллакорларнинг ипак қуртини парваришлашдаги ютуқларини эътироф этди.
Хирмонга барака тиланган ҳолда, етиштирилган ҳосил тарозига қўйилди. Ҳар бир килограмм пилланинг пули тарозининг устида нақд кўринишида берилди. Шунингдек, юқори ҳосилдорликка эришган пиллакорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
[gallery-7038]
Таъкидлаш жоиз, жорий йил туманда 140 та фермер хўжалиги билан шартнома тузилган бўлиб, парваришланаётган 3349 қути ипак қуртидан 191 тонна “кумуш тола” олиш режалаштирилган.
Касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, шунингдек, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг мавсум даврида йиллик иш стажи ҳисобланиши катта имтиёз бўлди. Бу имтиёз, албатта, пиллачиликни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА