Норинда бел олиш ва уч курашчилар беллашди
Наманганнинг Норин туманида бел олиш ва уч кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг 800 нафардан ортиқ ёш полвонлари иштирок этган кубок баҳсларининг бел олиш йўналишидаги белгиланган вазн тоифаларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Наманган вилояти, 2-ўринни Сирдарё жамоаси эгаллаган бўлса, 3-ўрин Андижон ва Фарғона вилояти жамоаларига насиб этди.
Уч курашнинг жамоавий беллашувларида эса совринли ўринларни Андижон, Фарғона, Хоразм ва Наманган спортчилари эгаллади.
Т.Рўзиев