Норинда балиқчилик ривожланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси бошлиғи Бекзод Сулаймонов тижорат банклар билан биргаликда форелчиликни ривожлантириш мақсадида Норин туманида бўлди.
Туманда “Fishville Norin” МЧЖнинг интенсив усулда форель балиқларини етиштириш лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида йилига 1000 тонна балиқ етиштириш йўлга қўйилади.
– Форель балиқлари бугунги кунда дунёда энг кўп истеъмол қилинаётган, харидорбоп ва экспортбоп балиқ тури саналади, - дейди Б. Сулаймонов. – Нориннинг табиати форель балиғини етиштириш учун жуда қулай. Ушбу лойиҳани амалга ошириб, фуқаролар бандлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришамиз.
[gallery-20558]
Корхонада етиштирилган форель балиқлари 100 фоиз экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА