Норбоев Қодирбек Мардонқул ўғлининг кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қуёш элементлари учун перовскит тузилишли материаллар синтези ва спектрал тадқиқоти” мавзусида
Норбоев Қодирбек Мардонқул ўғлининг 02.00.01- Ноорганик кимё (кимё фанлари) ихтисослиги бўйича “Қуёш элементлари учун перовскит тузилишли материаллар синтези ва спектрал тадқиқоти” мавзусидаги кимё фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.K/T.12.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 31 октабр куни соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 190111, Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 43-уй. Термиз давлат университети.
Тел.: (76) 221-74-55;
e-mail: termizdu@umail.uz