Қарор ва ижро

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Тадбирда шаҳар ва туман ҳокимларининг қурилиш ҳамда иқтисод бўйича ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар, Адлия, Қурилиш вазирликлари, Кадастр агентлиги ҳамда Кадастр палатаси, “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” давлат муассасаси, коммунал соҳа ҳамда ноқонуний мулк эгалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қарорнинг мазмун моҳияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Жасур Жабборов маълумот берди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2024 йил 23 сентябрда қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини бошлаш, объект тоифаси асосида қурилиш жараёнларини тизимли назорат қилинмаслиги ҳамда бунинг оқибатида объектларда тартибсиз қурилиш ишлари олиб борилгани ва ушбу ҳолат фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, мазкур ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш, қурилиш ишларини амалга оширишда бюрократик тўсиқлар ва коррупцияга чек қўйиш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар Инспекциянинг мавжуд куч воситалари ва имкониятларини сафарбар қилиш тўғрисида топшириқ берган эди.

Ушбу топшириққа асосан ҳудудий инспекциялар томонидан тизимли ўрганишлар ташкил қилиниб, жорий йил 18 март ҳолатига республикада жами 3 минг  143 та объект ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтмасдан, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилганлиги аниқланди. Юқорида қайд этилган ноқонуний объектнинг 128 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келмоқда. Шундан 9 тасида ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтиш учун барча ҳужжатлари мавжуд бўлиб, қолган 119 та объект тақдири ҳанузгача мавҳум бўлиб қолмоқда. Шундан, 4 та объектни буздириш бўйича судларга даъво аризалари киритилган бўлиб, судлар томонидан 2 та объектни буздириш бўйича даъво аризалари қаноатлантирилган ва қолган 2 та даъво аризаси суд жараёнида. 

Ноқонуний ва тартибсиз қурилишлар тобора ортиб боришига бир тарафдан маҳаллий ҳокимликлар, Қурилиш бошқармалари, шаҳар ва туман қурилиш бўлимлари ва маҳаллалар томонидан ноқонуний қурилмаларга нисбатан ўз ваколат доирасида муросасиз кураш олиб бормаётганлиги бўлса, иккинчи тарафдан объект буюртмачиларининг қурилиш соҳасида ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслиги сабаб бўлмоқда. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 февралдаги 321-сонли қарорида лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати – қурилиш объектларида барча шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг бузилиш ҳолатлари тўғрисида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига хабар бериши белгиланган. Бироқ, шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқланмаган, лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаган ва инспекция рўйхатидан ўтмаган объектларга лойиҳа ташкилотлари томонидан қурилишни бошлаш учун лойиҳа тақдим этиб келинмоқда. 

Нукус шаҳрида, тадбиркорлик субъекти “QARAQALPAQ STROY MONT UPRAVLENIE” МЧЖ томонидан кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Ноқонуний қурилиш инспекция томонидан 2024 йил сентябрь ойида аниқланган бўлиб, бугунги кунда бинонинг ертўла қисми, пойдевор ишлари амалга оширилган.

Яна бир ҳолатда, Нукус шаҳрида, тадбиркорлик субъекти “ARAL BOYI QURILISH ISHLARI” МЧЖ томонидан кўп қаватли турар-жой биносининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмай ва ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтмай ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилган. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорнинг 2-иловасида Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни тегишли рухсатномасиз амалга ошириш тақиқланиши белгиланган бўлишига қарамай, Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туман қурилиш бўлимлари томонидан ноқонуний қурилган объектларга нисбатан рухсатномалар берилганлиги аниқланди. 

[gallery-22497]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги қарори қабул қилинганига ҳам деярли бир ой бўлди. Бугунги кунга қадар, Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган жами 128 та ноқонуний объектнинг атиги биттаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси рўйхатидан ўтган. Қарор муддати тугашига уч ой вақт қолган бўлса, масъуллар яна қандай имкониятлар яратилишини кутмоқда. Шунинг учун ҳам шаҳар ва туман ҳокимликлари, уларнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари қисқа муддатда ноқонуний объектларни қонунийлаштириш чорасини кўриши зарур.

Йиғилишда  аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли соҳа вакилларига топшириқ берилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов иштирок этди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний ва тартибсиз қурилишлар танқид қилинди