Ноқонуний товарларга чек қўйилди
Хавфни бошқариш тизими самарасида қиймати 501 миллион сўмга тенг бўлган ноқонуний товарлар “Олот” чегара божхона постида тўхтатиб қолинди.
Унда “Туркия-Ўзбекистон” йўналишида ҳаракатланиб, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постига кириб келган юк автомашинаси “қизил” йўлакка йўналтирилганлиги сабабли божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада юк кузатув ҳужжатлари ва товарлар ҳақиқатдан ҳам мос келмади. Олиб борилган божхона кўриги давомида божхона юк декларациясида кўрсатилмаган 11 844 дона “сочиқ” товарлари борлиги аниқланди.

Айни вақтда, умумий қиймати 501 миллион сўм деб баҳоланаётган мазкур товарлар вақтинча сақловга олинди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.