Ноқонуний қурилма бузиб ташланди
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.З. томонидан ўз уйи ёнидаги 1 минг 392 кв.м. ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб олинган ва ушбу майдонга гараж ва омборхона қурдирган.
Ушбу қурилмаларни мажбурий буздириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди томонидан 2024 йил 21 июнь кунги қарор қабул қилинган. Ушбу қарор бўйича чиқарилган ижро ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан жавобгар А.З.га ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмани ихтиёрий равишда бузиш учун 15 кунлик муддат берилган.
Берилган муддат ичида суд қарори талаби бажарилмаганлиги сабабли, ноқонуний қурилма жорий йилнинг 7 август куни махсус техника воситалари ёрдамида мажбурий бузиб ташланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири