Ноқонуний кесилган саксовуллар қимматга тушди
Ҳозирда ушбу йўналишдаги тадбирлар кучайтирилган тартибда давом эттирилмоқда.
Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан “Броконьерликка қарши кураш ойлиги” тадбири давомида ўтказилган тунги экологик назорат рейд тадбирида Хазорасп туманида яшовчи фуқаролар Р.И, Р.А лар ҳамда Янгиариқ туманида яшовчи фуқаролар Қ.А ва А.Р лар томонидан ноқонуний равишда саксовул дарахти кесилиб, юк машинасига ортилгани аниқланган.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Респуьликасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмида кўрсатилган уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима ва 4 миллион 370 минг 800 сўм табиатга етказилган зарар ундириладиган бўлди.
Ҳозирда ушбу йўналишдаги тадбирлар кучайтирилган тартибда давом эттирилмоқда.