Ноқонуний далолатнома бекор қилинди
Қизилтепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига 2020 йил 8 июнь куни Қизилтепа туман "Арабхона" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро В.Пўлатов ишонч телефонига мурожаат қилган эди.
Қизилтепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига 2020 йил 8 июнь куни Қизилтепа туман "Арабхона" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро В.Пўлатов ишонч телефонига мурожаат қилган эди.
Фуқаро хонадонига Қизилтепа тумангаз филиал ходими келиб, хонадонидаги мавжуд газ жиҳозларини ўрганиб, ортиқча газ приборлари аниқлаганлигини сабаб қилиб, унинг иштирокисиз далолатнома расмийлаштирган ва фуқаро 701 784 жарима қилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Мурожаатга асосан Қизилтепа туман ИХХҚ жамияти ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди, В.Пўлатов хонадонидаги газ приборлари қайта кўздан кечирилиб, далолатнома қайта расмийлаштирилди ва В.Пўлатовга чиқарилган 701 784 сўм жарима 251 256 сўмга туширилиб, қайта ҳисоб-китоб қилинди.