НКМК: ишлаб чиқариш объектлари мавсумга шай
“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Бош энергетиги ўринбосари Икромжон Шукуруллаев иштирокида ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Унда Навоий кон-металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш объектларини 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг май-сентябрь ойларида комбинатга қарашли барча иншоотларнинг мавсумга тайёргарлик даражаси, энергетика ва муҳандислик-коммуникация тармоқларининг жорий ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилди. Бу борада чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва тармоқларни мавсумга тўлиқ шай ҳолатга келтириш, зарурий материаллар захирасини яратиш учун комбинат томонидан 41,6 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Натижада ўтган давр мобайнида 213 километрлик электр тармоқлари, 140 километрлик иссиқлик ва сув таъминоти, 5,3 километрлик табиий газ тармоқлари, 100 дан ортиқ насослар, 135 та трансформатор ва нимстанция, 59 дона газ тақсимлаш қурилмалари, шунингдек, бино ва иншоотларнинг 15000 м2 том қисмлари жорий ва капитал таъмирланди. Бундан ташқари, иссиқлик тармоқларига 6000 м2 иссиқлик қопламалари ўрнатилди.
Тизимда куз-қиш мавсумига зарур материал ва ёқилғи маҳсулотларининг захираси тўлиқ шакллантирилди. Таркибий бўлинмаларда туну кун ишлайдиган тезкор авария тикловчи бригадалар ташкил этилди. Бригадалар фаолияти тўлиқ назоратга олинган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BLJxYDbRy8I" title="НКМК: ишлаб чиқариш объектлари мавсумга шай" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>А.Бўриев, ЎзА