Ниқоб – бизнинг ҳимоячимиз
Коронавирус тарқалган илк вақтларда инсоният у ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасди. Бу касалликни хаво-томчи йўли билан тарқалиши фақатгина тахминларга асосланган эди.
Шу сабабли эҳтиёт чораси сифатида тиббий ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилди. Тиббий ниқоб тақиб юриш расман тавсия этилган давлатлар (Японя, Таиланд, Корея Республикаси кабилар)да коронавирус билан зарарланиш ва ўлим холатлари бошқа давлатларга нисбатан тўрт маротаба камроқ кузатилди.
Гонконг университети микробиологи Квок-Юнг Юна 2 та ёнма-ён панжарага соғлом ва коронавирус билан зарарланган олмахонларни (хамяк) жойлаштириб, бир қисмини тиббий ниқоб ёрдамида ажратиб, иккинчи ҳолатда тиббий ниқоб билан ажратмаган холатда кузатган. Олинган натижаларга кўра, ниқобсиз панжарада жойлаштирилган жониворларнинг учдан икки қисми (75 фоизи) коронавирус билан зарарланган. Бошқа кузатув ҳолатида жониворларнинг факатгина 25 фоизида касаллик қайд этилган. Натижалардан кўриниб турибдики, тиббий ниқоблар коронавирусдан ҳимоя килади.
Июнь ойида АҚШнинг Миссури штатидаги икки сартарош аёл воқеасидан сўнг тиббий ниқобга ишонч янада ортди. Бу икки сартарош мижозларга хизмат кўрсатиш вақтида матоли тиббий ниқобдан фойдаланган ва 200 нафардан ортиқ мижозга хизмат кўрсатган. COVID-19 га текшириш вақтида эса, уларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Уларнинг оила аъзоларида ҳам СOVID-19 касаллиги аниқланган. Аммо хизматдан фойдаланган мижозларнинг ҳеч бирида СOVID-19 ва унинг аломатлари кузатилмаган. Бундай мисоллар тиббий ниқоб фойдасиз, деган қарашни йўққа чиқаради.
Эъзозбек Ризаев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги
коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.