Ҳукуматнинг тегишли қарори (№758, 30.11.2020й) билан, автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш деб, бошқа модел ва модификацияларнинг агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларидан фойдаланган ҳолда, автомототранспорт воситаси конструкцияси ва таркибий қисмларининг элементларига ўзгартиришлар киритиш тушунилади.

Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.

Автомототранспорт воситасини тайёрловчи ташкилот томонидан рақамланган агрегатларга қўйилган маркировканинг ўзгариши ёки йўқолишига олиб келадиган тарзда қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.

Ишлаб чиқарилганига 20 йил ва ундан ортиқ муддат ўтган автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.

Автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати

Қуйидагилар автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ва (ёки) автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмини тайёрлашни амалга оширишда рухсат этувчи талаблар ва шартлар ҳисобланади:

қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

ЙҲХББ билан келишилган тегишли ташкилот стандарти (Тз) талабларига, қонун ҳужжатлари ва экология соҳасидаги норматив ҳужжатлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мажбурий риоя қилиш;

тегишли ҳаракатни ва (ёки) белгиланган фаолиятни бажариш ёки амалга ошириш учун ишлаб чиқариш-техника базасининг (бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари, технологик жиҳозлар, тайёргарликдан ўтган ходимлар) мавжуд бўлиши;

ёнғин хавфсизлигига, автотранспорт воситасининг сақланишига, техника хавфсизлигига риоя қилишга оид талабларни бажариш;

фақат тегишли ҳужжатлари (эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тақдим этилган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки автомототранспорт воситаси мазкур шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) мавжуд бўлган автомототранспорт воситаси эгаларига хизмат кўрсатиш;

давлат реестрида кўрсатилган доирада тегишли ҳаракатни бажариш ва (ёки) белгиланган фаолиятни амалга ошириш.

ЙҲХББ автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолият бошланганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида Давлат хизматлари марказлари ва ЙҲХББ ўртасида ЭРИни қўллаган ҳолда, махсус яратилган тизим орқали идоралараро хабардор қилинади.

Тадбиркорлик субъекти хабарномани белгиланган тартибда расмийлаштиргандан сўнг ўзининг ЭРИси билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Автомототранспорт воситаларининг кузов ва двигателларини худди шу русумдаги кузов ва двигателларга алмаштиришга рухсатнома олиш учун аризага юқоридаги ҳужжатлардан ташқари автомототранспорт воситасининг узоқ муддат фойдаланилганлиги сабабли эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолган бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, зарур шарт-шароитларга ва техник диагностика воситаларига эга бўлган хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари ёки ҳудудий ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида автомототранспорт воситасининг техник ҳолати текширилганлиги бўйича маълумотнома, шунингдек, автомототранспорт воситасининг олд, орқа ва икки ён томон кўринишини тасвирловчи фотосуратлар тақдим этилади.

Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш учун тадбиркорлик субъекти унинг эгаси томонидан танланиши мумкин, бу ҳақда аризада кўрсатилади.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нималар автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш деб ҳисобланади? Ҳукуматнинг янги қарори чиқди