Хитойнинг “Жэньминь жибао” етакчи газетасининг интернет тармоғидаги веб-саҳифаси «Нима учун қадимий Хива ХХР раиси Си Цзиньпиннинг эътиборини тортди?» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

«Хитой раиси Си Цзиньпин 14-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Хитой томони Ўзбекистонга тақдим этган миллий совғалар орасида қадимий Хива шаҳрининг миниатюра модели мавжуд бўлиб, ушу маданий ёдгорлик Хитой билан ҳамкорликда таъмирланди», деб ёзади нашр сайти.

«Жэньминь жибао» алоҳида таъкидлаганидек қадимий Хиванинг тарихий ёдгорликларини сақлаш ва тиклаш лойиҳаси Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Си Цзиньпиннинг мақоласида ҳам қайд этилган.

Марказий Осиё халқларида «Мен Хивани кўриш учун бир қоп олтин беришга тайёрман» деган ибора бор. Бу Ипак йўлидаги машҳур шаҳарнинг нечоғли машҳур ва кўҳналигидан далолат беради.

Таъкидланишича, бугунга келиб Ўзбекистон ва Хитой маданий ёдгорликларини ҳимоя қилиш бўйича усталарнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Амир Темур мақбараси ва Ҳасан Мурод Қушбеги масжидининг тарихий қиёфаси қайта тикланди.

«Қадимий Хива шаҳрини археологик тиклаш лойиҳаси қалъа ичидаги турар жойларда ҳам амалга оширилди, бу нафақат қадимий шаҳарни муҳофаза қилишга ҳисса қўшди, балки маҳаллий аҳолининг яшаш шароитларини ҳам яхшилади», деб ёзади «Жэньминь жибао».

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нима учун қадимий Хива ХХР раиси Си Цзиньпиннинг эътиборини тортди?