“Nikon Comedy Wildlife Awards” – энг таъсирли табиат суратлари сараланмоқда
Бир дона сурат – бир олам маъно. Фотография соҳасининг қудрати ҳам айнан шу – бир кадрда вақтни тўхтатади.
Муваффақиятли кадр инсонни мулоҳаза қилишга чорлайди. “Nikon Comedy Wildlife Awards” танловида иштирок этаётган суратлар ҳам ёввойи ҳайвонларнинг кулгили, ғайриоддий ва кутилмаган ҳолатларини акс эттирган ҳолда инсониятни табиат ҳақида қайғуриш, уни муҳофаза қилишга ундайди. Танловнинг олий мақсади ҳам айнан шу.
2015 йилдан буён ўтказилиб келинаётган фототанлов фаолияти дунёнинг барча қитъасини қамраб олган. Ташкилий жамоа талабига кўра, танловда ҳайвонларнинг ҳеч қандай техник ишловларсиз кадрларга муҳрланган таъсирли фотосуратлари сараланади. Танловнинг бу йилги иштирокчилари ўз фотожўнатмалари билан бош соврин — Кениядаги “Maasai Mara” қўриқхонасига сафар йўлланмаси учун беллашмоқдалар.
Бу йил танловга 112 мамлакатдан 10 000 дан ортиқ аризалар келиб тушган. “Naked science” онлайн нашри маълумотига кўра, мазкур рақам танлов тарихидаги рекорд кўрсатгич, деб қайд этилган.
Қуйида фототанловнинг финал босқичига етиб келган суратлар ташкилотчилар ташаббуси билан ижтимоий тармоқ саҳифаларида намойиш этилиши бошланган. Овоз бериш жараёнлари 2027 йилнинг 1 мартига қадар давом этади.
Қуйида фототанловнинг финал босқичига етиб келган фотонамуналарни эътиборингизга ҳавола этамиз.





Зуҳра МИРЗАБОЕВА тайёрлади.