Нигина Абдураимовадан узоқ кутилган ғалаба
Қозоғистоннинг Қараганда шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирда Нигина Абдураимова бош совринни қўлга киритди.
Яккалик баҳсларининг финал босқичида ҳамюртимиз словакиялик Виктория Морвайовага қарши ўйин ўтказиб, 6/7, 6/3, 6/1 ҳисобида ишончи ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, Нигина Абдураимова мазкур мусобақада дастлаб украиналик Валерия Страховани, чорак финалда россиялик Екатерина Рейнгольдни, ярим финалда яна бир рус теннисчиси Екатерина Казионовани мағлубиятга учратди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА