Куни кеча Нигериянинг “Escravos GTL” заводидан ташриф буюрган бир гуруҳ мутахассислар “Uzbekistan GTL” МЧЖ заводида ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологик ечимлар ва юқори аниқликдаги назорат тизимлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида меҳмонларга заводда ишлаб чиқарилаётган синтетик ёқилғи маҳсулотларининг жорий ҳолати, сифат кўрсаткичлари ва халқаро стандартларга мувофиқлиги ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, маҳсулотларнинг сақланиши, сотилиши ва истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнлари ҳам мутахассислар эътиборига тақдим этилди. 

Ўз навбатида, танишув доирасида икки GTL заводи ходимлари ўзаро билим ва тажриба алмашди. Унда меҳмонлар ишлаб чиқаришда жорий этилган илғор технологик ечимлар ва заводнинг қисқа муддат ичида “Performance test”дан муваффақиятли ўтказилганини алоҳида таъкидлади. 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматига кўра, мазкур тажриба алмашиш нафақат завод ходимлари учун, балки икки мамлакат ўртасидаги технологик ҳамкорликни ривожлантиришда ҳам муҳим қадамдир. Шу билан бирга, нигериялик мутахассислар заводда қўлланилаётган автоматлаштирилган назорат тизимлари ва сифат мониторинги жараёнлари билан ҳам танишди. Бу эса маҳсулотнинг ҳар бир босқичда халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлайди ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади. 

Ташриф сўнгида меҳмонлар ўз фикрларини билдириб, “Uzbekistan GTL” заводида қўлланилаётган инновацион технологиялар ва юқори малакали мутахассисларни юқори баҳолади. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик ва билим алмашиш келгусида янги лойиҳалар ва ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш учун асос бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигериялик мутахассислар “Uzbekistan GTL” заводида