Нетаньяхунинг мумдан ясалган ҳайкали йўқ қилиндими?
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео лавҳада нотаниш шахс Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Мексикадаги мум музейидан жой олган ҳайкали бузиб ташлангани акс этган.
CNN ёзишича, тасвирда сиёсатчининг оёғи остида Фаластин байроғи ётибди, ҳайкалнинг юзига қизил бўёқ сепилган, сўнг болға билан уриб, йиқитилган.
Музей мутасаддилари ушбу ҳаракатни қоралаб, мажмуа "ҳеч қандай сиёсий, мафкуравий ёки диний боғлиқликка мансуб бўлмаган, бетараф муассасалиги"ни қайд этган.
Исроилнинг Мексикадаги элчихонаси воқеани зўравонлик ҳаракати, деб атади.