Нетаньяху: Ливан билан музокара бошланади
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукуматга Ливан билан бевосита музокара бошлаш бўйича кўрсатма берганини айтди. “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантириш ва икки давлат ўртасида тинч муносабат ўрнатишга қаратилган бу баёнот расмий Бaйрут томонидан мулоқотга тайёрлик билдирилгандан кейин янгради. Шу тариқа кўп йиллик қарама-қаршиликдан кейин дипломатия яна кун тартибига чиқмоқда.
Тўғри, вазият ҳамон кескин. Исроил армияси Байрут жанубидаги аҳолини фавқулодда эвакуация қилишга чақирди. Бу ҳудуд “Ҳизбуллоҳ”нинг асосий таянч нуқталаридан бири ҳисобланади. Огоҳлантириш ортидан янги ҳаво зарбалари эҳтимоли кучайди.
Сўнгги кунларда ҳарбий ҳаракат яна кучайган. Кескин ҳужумлар натижасида юзлаб одам ҳалок бўлгани хабар қилинди. Жанубий Ливанда қуролли тўқнашув давом этяпти. Демак, музокара бошланишига қарамай, вазият ҳали барқарор эмас.
Шу билан бирга, халқаро майдонда ҳам турли қарашлар мавжуд. АҚШ етакчиси Дональд Трамп бу жараён Ливанга алоқадор эмаслигини айтган. Айрим давлатлар ва воситачилар аксинча фикрда. Шу боис, музокара тақдири нафақат икки давлатга, балки кенгроқ минтақавий вазиятга ҳам боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА