Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Немис тили ўқитувчиларининг XVII анжумани” ўз ишини бошлади. Шу муносабат билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 250 дан зиёд немис тили ўқитувчиси малака ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида учрашди.

Анжуман Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан Гёте институти, Швейцария элчихонаси, Ўзбекистон олий ўқув юртларида фаолият юритувчи ўқитувчилар, шунингдек, Германиянинг хориждаги мактаблар бош бошқармаси (ZfA) ва Ўзбекистон немис тили ўқитувчилари уюшмаси (DLV) ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Немис тили дунёда энг кўп қўлланиладиган тиллардан бири ҳисобланади. Жаҳон бўйича 130 миллионга яқин киши немис тилини она тили сифатида билади. Ўзбекистонда ҳам немис маданияти ва тилини ўрганишга қизиқиш катта. Айнан ушбу тил мамлакатимизда энг оммалашган хорижий тиллар орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда юртимизда  300 мингга яқин киши олмон тилини ўрганмоқда, 3 мингдан ортиқ ўқитувчи ушбу тилдан дарс беради.

[gallery-20238]

Анжуман аввалида, мамлакатимизда хорижий тиллар, хусусан, немис тилини ўқитиш, халқ орасида оммалаштириш, янги ўқув-услубий қўлланмаларни жорий қилиш, немис тили ўқитувчиларининг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Узлуксиз таълим тизимида немис тилини ўқитишни кенг жорий қилиш, немис тилига ихтисослашган мактаблар сонини кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

– Йигирма беш йилдан буён немис тилидан дарс бераман, - дейди Бухоро давлат университети хорижий тиллар факультети ўқитувчиси Гулшан Ҳайитова. – Анжуманда қатнашар эканман,  немис тилини ўқитишнинг  замонавий услублари,  янги қўлланма ва дарсликлар билан  танишиш, тажриба алмашиш имконига эга бўлдим. Гёте сертификати ҳамда немис тилини билиш даражасини берувчи бошқа сертификатларни олиш учун талабаларни тайёрлашда илғор тажрибаларни ўрганиш жуда муҳим аҳамият касб этади.   

Икки кунлик анжуман давомида турли мавзуларда семинар ва маҳорат дарслари ўтказилади. Ушбу семинарларда германиялик ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг немис тилини ўргатиш ва ўрганиш бўйича маърузалари тингланади. Иштирокчилар немис тилини ўқитиш бўйича ўзаро тажриба алмашиб, фанни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишда бевосита иштирок этади.

Камола Юсупова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Немис тили ўқитувчилари тажриба алмашмоқда