Форс тилидан имтиҳон куни ҳам етиб келди. Талабалар астойдил тайёргарлик кўришгани бежиз эмас. Чунки қаттиққўллик, талабчанликда домла Босит Мусаевга бас келадигани йўқ. Қолаверса, негадир бугун домланинг авзои чатоқроқ ­– чеҳраси очилмас, билимдонлик даъвосидаги талабани “қоқилтирадиган” саволларни аямай қалаштирар, бунинг оқибатида, мана, гуруҳдошлардан бирортаси “3”дан юқорисини ололмади.

Ниҳоят, гуруҳнинг сўнгги вакилига навбат келди. Унинг жавоблари шу қадар равон ва бехато эдики, Мусаев домла бирдан бош чайқаб, “тушимми-ўнгимми?!” дегандек кўзларини катта-катта очиб рўпарасида ўтирган йигитга қаради. Қарадию, шаштидан тушмади.

–“Тўрт!” – деди пинагини бузмай.

Талаба йигит бўш келмади.

–Нега “тўрт”? Бирорта хато қилдимми?

Домла бир зум жим қолди, дарҳақиқат, йигитнинг жавобларидан хато топмаганди. Лекин...

–Учта сўз сўрайман, топсангиз, марра сизники.

–Бемалол, –деди талаба йигит, дадилликни қўлдан бермай.

Домла  очиқдан-очиқ шафқатсизлик қилди, яъни қўшимча саволларни мураккаб мумтоз форс адабиёти намуналаридан танлади. Унинг назарида “беш” баҳога даъвогарлик қилаётган талаба йигит бу саволларга жавобан оғиз очолмаслиги муқаррар эди. Бироқ... талаба шу қадар бийрон жавоб қайтардики, ҳурматли домла кўзини олиб қочишга жой тополмай қолди. 

–Яна битта савол, –деди у шошиб қолганидан, ўнғайсизланиб.

Талаба йигит эса бўш келмади.

–Домлажон, – деди у ҳурмат сақлаган ҳолда, лекин қатъият билан. – Сиз аввал ваъдага биноан баҳони қўйинг, сўнг қанча саволингиз бўлса, мен тайёрман!

Тошкент давлат университетининг шарқ тиллари факультетида бўлиб ўтган ушбу воқеага оз эмас, 50 йилдан ошди, қаттиққўл домлага бўш келмаган билимдон талабанинг исм-шарифи эса Немаътуллоҳ Иброҳимов эди! 

 ***

Орадан озмунча сувлар гоҳ сокин, гоҳ жўшқин, гоҳ айқириб, гоҳ... бўтана тусида оқиб ўтдими?! Инсон ҳаётининг ўзак-ўзагини ташкил этган тақдир, қисмат дарёси қай тарз оқади, қаёқларга бош олиб оқади, ўзининг адоқсиз мавжларида бандасига не инъому ҳадяларни раво кўриб, қанчаларидан уни мосуво этади – буни ҳеч кимса башорат қилолмаслиги муқаррар, аммо-лекин қодир Парвардигор бандасини “Мақсад, маслак, сабот” дея аталмиш бебаҳо туйғулар ила қувватлантирган ҳамки, солиҳ ва соғлом йўлга юриш, бу ёғи энди фақат инсоннинг ўзига, унинг салоҳияти, зеҳн-заковоти, жаҳди, матонатига ҳавола!

 Шарқ тиллари орасида ҳудуд ва нуфус жиҳатидан хитой, араб, япон тиллари етакчилик қилиши маълум. Бироқ тарихий воқелик нуқтаи назаридан Марказий Осиё халқлари ҳаётида араб тилининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Хусусан, гап араб тили бўйича мутахассисликни танлаш ҳақида борар экан, масаланинг ғоятда бошқа нозик жиҳатини ҳам унутмасликка тўғри келади.

Араб ёзуви ва тили Қуръони карим ёзуви ва тили ҳамдир! Шу сабабдан ҳам худосиз шўролар мафкураси ҳукмронлик қилган замонларда араб тили мутахассисларига кўпда ишонч билдирилавермаган. Шарқшунослик мутахассислигига келажаги йўқ соҳа сифатида қаралган. Кўплаб талабалар ё бошқа факультетларга кўчиб ўтишган, ёки, бунинг иложини тополмаганлар умуман ўқишдан воз кечишган. Неъматуллоҳ Иброҳимов эса  болаликда қалбига муҳрланган орзудан воз кечмади. Маслак йўлида қатъият, сабот кўрсатди. 

Урушдан кейинги оғир йилларда оддий аҳоли орасида рўзғор-тирикчиликдан муҳимроқ ташвиш бўлмаган. Лекин Марғилон шаҳрининг машҳурдан-машҳур Маориф маҳалласи (бурунги номи – Чорбоғ) оқсоқоли, таниқли тадбиркор Иброҳимжон ака Довудов мактаб ёшига етган ўғлидаги лаёқат ва иштиёқни жуда эрта пайқади. Неъматуллоҳ ғоятда зийрак, уқувли, мутолаага мойил, хотираси пухталиги билан тенг-тўшларидан ажралиб турарди. Иброҳим ака ўғлини маҳалладош илмли қорилар ҳузурига етаклади, маслаҳатлашди ва Неъматуллоҳ... бир йўла икки мактабда тахсил ола бошлади. 

Шу ўринда эътибордан соқит қилмаслик керакки, ота фарзанди учун устоз танлашда адашмади. Неъматуллоҳ ўртоқлари қаторидан қолмай болалик завқини сурар, мактабда фақат “аъло” баҳоларга ўқир, шу билан бир йўла Қуръони карим, қироат ва тажвид илмларини ташналик билан ўзлаштирар, ҳамшаҳар уламою фузало зотлар даврасида навоийхонлик, фузулийхонлик, яссавийхонликдан баҳра олиб, бадиият олами сирларидан воқиф бўла борарди. Ҳофиз, Бедилнинг форсийдаги ғазалларига ошно бўлиб улгурган, бир сўз билан айтганда, ёшликда олинган илм мағзани қалбга ўзининг ўчмас муҳрини босган – ҳаётий мақсад, маслак пойдеворини пухталаган эди. 

  Неъматллоҳ Иброҳимов болаликдан дилига жо бўлган орзу-
ниятларини рўёбга чиқаришнинг бирдан-бир йўли шарқшунослик соҳасида эканидан уни қайтарадиган куч-тўсиқ қолмаганди. У ҳеч бир иштибоҳга бормади, заррача иккиланмади ­– ҳужжатларини Тошкент давлат университетининг шарқ тиллари факультетига топширди.

 ***

ХХ асрнинг бошлари ­– 1918 йилда Туркистон шарқшунослик институти ташкил этилиши чинакам тарихий воқеа эди. Бироқ орадан 6 йил ўтиб бу институт Ўрта Осий давлат университетига факультет сифатида қўшиб юборилди, орадан яна 6-7 йил ўтар-ўтмас факультет аввал педагогика факультетига айлантирилди, сўнгра бутунлай тугатилди. Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги йилларига келиб Шарқ тилларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб Ўрта Осиё давлат университети қошида факультет фаолияти тикланди. Орадан беш йил ўтиб, факультетнинг дастлабки қалдирғоч битирувчилари ҳаётга йўлланма олдилар.

Бу олий илмий даргоҳнинг оёққа туриши, шаклланиши том маънода Ватанимиз мустақиллигининг илк йилларида рўёбга чиқди. Биринчи Президент Ислом Каримовнинг фармони билан Тошкент Шарқшунослик институти таъсис топди! Институтнинг биринчи ректори Неъматуллоҳ Иброҳимов раҳбарлигида бу олий таълим даргоҳи илмий-педагогик жамоаси ўз фаолиятини замонавий талаблар даражасига кўтариш, чунончи, янгидан-янги кафедра ва факультетлар очиш, илмий салоҳиятни ошириш, халқаро илмий-амалий ҳамкорликларни кенгайтириш ва албатта юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида катта нуфузга, эътиборга сазовор бўлди. Институт нафақат республикада, нафақат Марказий Осиё давлатлари орасида, балки олис-яқин хорижий мамлакатларда тан олинган салоҳиятли илмий марказ мақомига эришди.

“Шарқшунослик ҳамма даврларда ҳам кенг миқёсдаги фан ҳисобланган, ­– дейди филология фанлари доктори, профессор Темур Мухторов, – лекин мана шу “кенг миқёсли” деган тушунча турли даврларда турлича талқин этилган”. Мустақиллик йилларида, таъбир жоиз бўлса, мана шу талқин этиш соғломлаша бошлади. Шарқшунослик фақат олис ўтмишга “кўз тикиш” билан кифояланадиган фан эмас, балки ўша олис ўтмиш орқали ҳозирги замонни таҳлил ва тадқиқ этувчи, қолаверса, узоқ истиқбол йўлларини белгилаб берувчи фан эканлигини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослай бошлади. Бу ўз-ўзидан бўладиган иш эмасди, зеро, гап тафаккурни ўзгартириш, соҳага бўлган турли паст-баланд қарашларни соғломлаштириш ҳақида бормоқда эди. 

Институт раҳбарияти ўзбек шарқшунослик фанига таъмал тошини қўйган ўнлаб улкан олимларнинг номи ва меҳнатларини шарафлади, бу борада ғоятда ўзбекона, керак бўлса, шарқона бағрикенглик намунасини кўрсатди. Илмли, малакали мутахассислар эъзозланди, меҳнатлари қадр топди. Йил ўтгани сайин институт жамоатчилигининг “илмий нигоҳи” дунё жуғрофик харитасининг янада бепоён ҳудудларини қамраб ола бошлади.

*** 

1970 йилда Тошкент давлат университети Шарқшунослик факультетининг араб тили бўлимини муваффақиятли тугатган Неъматуллоҳ Иброҳимов меҳнат фаолиятини ушбу олий илм даргоҳида ўқитувчиликдан бошлар экан бир йўла илмий тадқиқот изланишларига киришди. Собиқ Иттифоқ Фанлар академияси Шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсилни давом  эттирди. 

...ХIV асрда яшаган марокашлик араб Ибн Баттута дунё бўйлаб саёҳатга отланар экан, бу саёҳат 28 йил давом этиши, саёҳатнинг самараси ўлароқ “Саёҳатнома” асари бебаҳо мерос бўлиб қолишини олдиндан ният қилганми-йўқми, бизга қоронғи, лекин  бу жасур ва матонатли сайёҳ “Барча мусулмон мамлакатларини кезиб чиққан сўнгги энг буюк сайёҳ” (И.Ю.Крачковский), “Магеллангача бўлган барча даврнинг энг буюк сайёҳи” (Р.Хенн) мартаба-мақомига эришган, унинг қаламига мансуб “Саёҳатнома” асари эса ҳали-ҳануз ўз даврининг бемисл қомусий манбаси сифатида қадраланади. Ёш Неъматуллоҳ Иброҳимов мазкур фундаментал асарнинг Турон замин халқлари тарихи бўйича қимматли манба сифатида тадқиқ этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. 

Жами 18 фаслдан иборат “Саёҳатнома” асарининг 8-фасли “Султон Ўзбек хон юрти – қипчоқ”, 9-фасли эса “Ўрта Осиё” деб аталади. Мазкур фаслларда Ибн Баттута ниҳоятда қимматли тарихий маълумотлар баён этганки, улар минтақамизнинг бундан етти аср бурунги қиёфасини ўрганишда битмас-туганмас манба эканлиги Неъматуллоҳ Иброҳимовнинг “Ибн Баттута саёҳати – Ўрта Осиё тарихига доир манба” мавзуидаги диссертациясида биринчи марта атрофлича тадқиқ этилди. 

30 ёшида дастлабки илмий маррани Москвада забт этган олим Тошкентга – қадрдон факультетининг араб филологияси кафедрасига қайтди. 

Илм-фан уммонида дадил ва ишонч билан сузишда илмий муҳитнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Марказий Осиёда ягона шарқшунослик илмий марказига айлана бораётган факультетда Убайдулла Каримов, Павел Булгаков, Исматулла Абдуллаев, Шоислом Шомуҳамедов, Алибек Рустамов, Азиз Қаюмов сингари фан дарғалари фаолият юритишар, бундай илмий-ижодий муҳит истеъдодли ва интилувчан ёшлар учун айни муддао эди. 

Неъматуллоҳ Иброҳимов араб тилидан сабоқлар бериш билан бир пайтда навбатдаги илмий довонни забт этишга шайланди. Кафедра доценти мақомига эришган ёш олим араб тили, ўрта аср адабиёти, ислом тарихидан дарслар берди, имкони топилди дегунча турли мавзуларда илмий мақолалар ёзди, уларни нуфузли илмий мажмуаларда чоп эттирди. Ана шундай изланишлар ёш мутахассисни ҳали қўл урилмаган, тадқиқотчилар назари тушмаган “қўриқ” манзиллар сари етаклади. Шарқ адабий тафаккурининг, аниқроғи, араб бадиий тафаккурининг илк сарчашмаларини яхлит илмий мавзу сифатида ўрганишга киришди.

 ***

Неъматуллоҳ Иброҳимовнинг илмий изланишлар салоҳиятига хос услуб олимнинг масала-мавзунинг туб илдизини, ўқ томирини ўрганишдан бошлашида намоён бўлади. Номзодлик диссертациясида ХIV асрга мансуб ёдгорликни тадқиқ этган бўлса, докторлик тадқиқоти учун мавзуни араб халқлари бадиий тафаккурининг илк сарчашмалари – оғзаки бадиий тафаккур манбаларини танлади. Яъни, илмий изланиш объекти даври янаям қадимийлашди. 

Холис ўйлаб кўрайлик: Марғилонда туғилиб вояга етган, падари бузруквори ва илк устозлари тарбиясида улкан ва соғлом илм йўлини танлаган  ўзбек олими араб халқлари бадиий тафаккури шаклланишининг илк сарчашмаларини таҳлил қилмоқда, тадқиқ қилмоқда, умумлашма хулосалар чиқармоқда, мана-ман деган араб дунёси олимлари олдига ўз қарашлари, концепциялари ва таклиф-мулоҳазаларини кўндаланг қўймоқда. Шу ўринда илми, зиёси мустаҳкам муҳтарам газетхонларимиз ХI-ХII асрда яшаб ўтган буюк бобокалонимиз, илм-фаннинг турли соҳалари, жумладан араб тили ва адабиётининг билимдони, араб тили грамматикаси ва луғатини, араб қабилалари лаҳжалари, мақоллари ва урф-одатларини мукаммал ўрганган, Жоруллоҳ, яъни “Аллоҳнинг қўшниси”, деган бағоят шарафли мартабага муяссар бўлган ватандошимиз-фахримиз Маҳмуд Замахшарий сиймосини кўз олдиларига келтирган бўлсалар не тонг! Қолаверса, араб халқ оғзаки манбаларини ўрганиш, уларнинг турфа ёзма манбаларда бардавомлашувини илмий асослаш Шарқ ва Ғарб ўртасидаги тан олинган ва олинмаган ўзаро таъсир ришталарини мустаҳкамлаш борасида ҳам ғоятда муҳим қадамдир. 1984 йили Москвада Неъматуллоҳ Иброҳимов ёқлаган “Араб халқ романи” мавзуидаги докторлик диссертацияси шу маънода чинакам маънодаги илмий-маърифий жасорат эди! Таърифни мухтасар қилиш учун “роман” сўзига изоҳ берайлик.

“Сийра илк ислом даври адабий жанри бўлиб, – деб ёзадилар устоз Неъматуллоҳ Иброҳимов, – “ҳаёт йўли”, “турмуш тарзи”, “юриш услуби” маъноларини англатади. Ушбу маънода сийра “сунна” (одат) сўзи билан маънодошдир. ...Шунингдек, сийранинг яна бир кўриниши халқ оғзаки ижоди сифатида шаклланиб, халқ қаҳрамонлари ҳаёти, уларнинг урушлардаги баҳодирликлари таърифида сажъ услубида намоён бўлган. Бу каби халқ қаҳрамонлари ҳаётига оид сийралар “халқ сийралари” (халқ романлари)” деб аталиб, араб халқ адабиётининг энг кенг тарқалган жанрларидан бири ҳисобланади”.

Кўринадики, Устознинг улкан илмий сайъ-ҳаракатлари самараси ўлароқ ўзбек шарқшунослик фанида сийрашунослик мактабига асос солинди. 

 ***

Араб филологияси кафедраси мудири, профессор Неъматуллоҳ Иброҳимовга кўп ўтмай факультет раҳбарлиги вазифаси ишониб топширилди. Орадан икки йил ўтиб-ўтмай институтга ректор сифатида тайинланган домла олдида кенг имкониятлар очилди. Неъматуллоҳ Иброҳимов бор салоҳиятини бу олий ўқув юрти нуфузини, кафедра ва факультетлар мавқеини оширишга, халқаро алоқаларни кенгайтиришга, тадқиқотлар миқёси ва салмоғини юксалтиришга қаратди. Шарқшунослик фанининг қони-жони ҳисобланмиш қўлёзмаларни ўрганишга ихтисослашган мутахассислар тайёрлаш йўналишига асос солди. “Шарқ факультетининг ҳозирги кунда институтга айланиб, довруғ қозонишида халқаро илмий мукофотлар соҳиби, академик, ўзбекнинг жонкуяр олими, саховатли инсон Неъматуллоҳ Иброҳимовнинг хизмати каттадир, – деб ёзди атоқли олим, академик Алибек Рустамов. – У ўзининг илми, таълим соҳасида жаҳондаги обрў-эътиборидан оқилона фойдаланиб, институтни илғор илму таълим даргоҳига айлантирди”.

***

Алибек Рустамовдек беназир Устоз ўз сўзида “жаҳондаги обрў-эътибор” деган таърифни бежизга қўлламаган. 

Мамлакатимизда Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, “Имом ал-Бухорий” номидаги халқаро мукофот соҳиби сифатида эъзозланган Неъматуллоҳ Иброҳимов хизматлари кўплаб хорижий давлатлар илмий жамоатчилиги томонидан ҳам эътироф этилган. Чунончи, Устоз олимимиз Япония Фукусима префектурасининг Ўзбекистондаги фахрий элчиси, Сен Кюн Кван (Сеул шаҳри) университети ва Қоҳира университети (Миср Араб Республикаси) фахрий доктори, Калифорния (АҚШ) Халқаро фан, таълим, индустрия ва санъат академиясининг ҳақиқий аъзоси, Қоҳирадаги Араб тили академияси – “Мажмаъ ал-луғат ал-арабийя”нинг ҳақиқий аъзоси ҳисобланадилар. Бу каби маълумотлар, бир томондан, бизга замондош бир забардаст ўзбек олимининг ички ва ташқи оламдаги ўрни, глобал нуфузи ва салоҳиятидан далолат берса, иккинчи томондан, Шарқшунослик фанининг, жумладан, серқирра араб дунёсининг башарият ҳаётида нақадар чексиз-чегарасиз аҳамиятга молик эканини кўрсатади. Ҳозирги пайтда Ер куррасида сал кам 200 миллион аҳоли араб тилида сўзлашмоқда. Бинобарин, эътибордан соқит қилмаслик керакки, араб дунёсига доир ҳар қандай қараш, ҳар қандай ғоя, ҳар қандай ташаббус  арабий забон халқлар билан бир вақтда араб халқлари ва давлатлари билан муносабатга киришувчи бошқа халқлар ва давлатларга ё бевосита, ё билвосита тааллуқли бўлиб чиқаверади. 

Миср Араб Республикаси замонавий араб дунёсининг илмий-интеллектуал, маънавий-мафкуравий марказига айланган. Ушбу мамлакатдаги Ал-азҳар, Айнуш шамс, Ас-суют, Асвон, Аз-зақозиқ, шунингдек Қоҳира ва Искандария университетларида Шарқу Ғарб давлатларидан келган ёшлар олий таълим олмоқдалар, ушбу илм даргоҳларида замонамизнинг энг долзарб мавзуларидаги илмий изланишлар, тадқиқотлар олиб борилмоқда. Қувонарли жойи шундаки, бу соҳаларда довруғ қозонган ўзбекистонлик улкан мутахассис олимларимиз, уламоларимиз ва улар билан елкама-елка фаолият юритган номдор сиймолар, чунончи шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Шамсиддин Бобохон, академик Убайдулла Каримов, шунингдек Крачковский, Беляев, Лебедев, Баранов, Шарбатов, Примаков, Бунёдов, Гамкрелидзе номлари ХХ аср шарқшунослик фанининг атоқли дарғалари сифатида тилга олинади, эътироф этилади. 

–Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан, – деди ҳозиргина санаб ўтилган залворли рўйҳатдан муносиб ўрин олишга маънавий ҳаққи бўлмиш Устозимиз Неъматуллоҳ Иброҳимов, – Учинчи Ренессанс ғояси юксак тараққиёт марраси сифатида халқимиз олдига мақсад қилиб қўйилди. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, бу тарихий Уйғониш йўлида ўзбек шарқшунослари ўзларини камарбаста ҳисоблайдилар. Биринчи ва Иккинчи Ренессанс фидойилари бўлмиш неча ўнлаб сиймоларнинг бетакрор илмий-маънавий меросларини ўрганиш ва уларни биз кўзлаган навбатдаги чўққини забт этиш йўлидаги курашларимизда бор билим ва тажрибаларини сафарбад этадилар. 

Илм марра эмас, илм – мангу узлуксиз, қайноқ ва тирик жараён. Илм-фан ­– мисоли тўхтовсиз оқиб бораётган тошқин дарё! Хусусан, Ватанимиз истиқлоли тақдим этган имконият, мафкуравий ҳурлик нафақат халқимиз тийнатидаги диний эътиқод ҳурлигига, балки ушбу соҳа билимдонлари, захматкашлари олдида ҳам катта йўл очди.  Миллионлаб кишилар эътиқод қўйган мақсад-маслак эса ҳам сиёсий, ҳам мафкуравий, ҳам маънавий-ахлоқий нуқтаи назардан ғоятда нозик масала. Бу борада энг оқилона, энг одилона ва энг мустаҳкам ва ишонарли йўл – илму-билимга асосланган тафаккур йўлидир.

1991 йили Қомуслар бош таҳририяти томонидан “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ” – “Ҳадис” китобининг дастлабки жилди чоп этилиши фавқулодда воқеа бўлди. Мазкур ҳамда навбатдаги уч жилд ишонарли ҳадис мажмуаси халқимиз орасида диний саводхонликни йўлга қўйишда, хоссатан, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан мерос ўлмас ҳикматларни оммалаштиришда бебаҳо аҳамият касб этди. Тўртала китобнинг Неъматуллоҳ Иброҳимов томонидан (шоир Мирза Кенжабек билан ҳамкорликда) таҳрир қилиниши ҳар жиҳатдан мантиқий ва адолатли воқеа эди.  

 ***

Ўтмишда подшоҳларга, халқ қаҳрамонларига атаб асарлар яратилган, улар шаклан ва мазмунан сийра сифатида эътироф этилган ҳам, бироқ том маънодаги сийра ва сийрашунослик сўзлари Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг ҳаёт йўлларини ёритиб берувчи соҳани англатувчи хос атама мақомини олганини ёдда сақлашга тўғри келади. Зеро, тарихда Пайғамбаримиз сийраларини баён этишга бағишланган манбалар беҳисоб. Мустақиллик йилларида ўзимизда ушбу йўналишда кўплаб хайрли ишлар қилинди – бир қатор таржима асарлар нашр этилди ҳам. Асл бирламчи манба эса “Ҳозирги даврга қадар етиб келган сийра асарларининг энг машҳури Ибн Ҳишомнинг “Ас Сийра ан-набавиййа” (Н.Иброҳимов) ҳисобланади. 

2011 йилга келибгина ўзбек китобхонлари мазкур асарнинг тўлиқ таржимасини ўқиш бахтига мушарраф бўлдилар. Устоз Неъматуллоҳ Иброҳимов раҳбарлигидаги таржимонлар гуруҳи томонидан ўзбекчалаштирилган икки жилддан иборат мазкур 4 китоб амалдаги алифбода чоп этилган энг бирламчи ва энг ишончли манба бўлиб турибди. Ўзбек тилидаги “Ас Сийра ан-набавиййа” Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан юксак эътирофга муносиб кўрилганидан фахрланамиз албатта.

 ***

Умумтурк тилини яратиш борасида бошланиб кетган хайрли ишларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаган ҳолда таъкидламоқ ўринлики, ҳозирги глобал миқёсларда кечаётган жараёнларда айниқса ҳар қандай миллий тилнинг шаклланишини “миграция”, “интеграция” ва “инвестиция” қонуниятларисиз тасаввур қилиш мумкин бўлмай қолмоқда. Туркий тиллар таркибида камида 30 фоиз араб сўзлари чатишиб-ўзлашиб кетганлигининг ўзиёқ фикримизга далил бўла олади. 

Араб тили дунёдаги энг қадимий ва энг кенг тарқалган тиллар сирасига мансуб. Маъноларнинг хилма-хиллиги, тобланиши, оҳангдорлиги, гўзаллиги борасида қиёси йўқ саналади. Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили эканлиги билан эса эътиқодимиз, дилимиз, имонимизни нурлантириб туради. Араб тили билан боғлиқ ҳайратланарли бир неча рақамга мурожаат қиламиз: “Араб тилида ёруғликни 21, йилни 24, қуёшни 29, булутни 50, қоронғиликни 52, ёмғирни 64, сувни 170, илонни 100, туяни 255 ва шерни 350 сўз билан ифодаланган”. 

“Ал-Қомус” – арабча-ўзбекча қомусий луғатнинг 1-жилдидан олинган ушбу иқтибос сўз юритилаётган тилнинг нақадар бойлигидан ва бениҳоя мураккаблигидан далолат беради. Устоз Неъматуллоҳ Иброҳимов раҳбарлигида амалга оширилган мазкур 4 жилдлик луғат адабий-маданий ҳаётимизда улкан воқеа   сифатида ҳар қанча тахсинга сазовордир. Зеро, луғат ҳамиша халқлар, маданиятлар, тафаккурлар орасида кўприк – боғловчилик вазифасини ўтайди. “Ноёб ва ниҳоятда зарур маънавий мулк бўлиб қолажак “Ал-Қомус”га киритилган сўз ва ибора бирликлари сони бўйича илмий жамоатчиликка яхши маълум бўлган  рус арабшуноси Х.К. Барановнинг машҳур “Арабско-русский словарь” луғатидан икки ярим ҳисса ортиқ бўлган, ҳар бири 900-1000 саҳифали тўрт жилддан иборат”. У “мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган араб тили билан боғлиқ луғатшунослик йўналишида амалга оширилган илмий изланишларнинг мантиқий чўққиси сифатида дунё юзини кўрди”. Таниқли шарқшунос олим, профессор Зоҳидилло Мунавваровнинг бу эътирофида заррача муболаға йўқ!

 ***

Эътиборингизга ҳавола этилган портрет-эсседа атоқли устоз олим Неъматуллоҳ Иброҳимов ҳаёти ва фаолиятига доир айрим манзаралар мухтасар тилга олинди, холос. Бир инсон умри қанчалар маъно-мазмунга бой бўлиши, бу ёруғ очунда нечоғли савоб амалларга улгуриши – илмий, маънавий, маърифий жасоратларга тўлиб-тошажагини ибрат, намуна ва эҳтиром сифатида баён этиш билан кифояландик. 

Муҳтарам Президентимиз халқимизни учинчи ҳар қачонгидан улғайиш, юксалиш сари бошлаётган бир пайтда азалий ва исбот талаб қилмас ҳақиқат кун тартибига чиқади: бундай Юксалиш поғоналари халқнинг буюк фарзандлари, илми донишлари, фидойи ва зиёли дарғалари иштирокида, етакчилигида забт этилади!

...Ёши улуғ марғилонлик, фарғоналик – водийлик мўйсафидлар ҳали-ҳануз “Ётган манзиллари мунаввар бўлсин” дея дуолар билан ёдга оладиган Иброҳимжон ота ўтган асрнинг олис 50-йиллари аввалида ўғли Немаътуллоҳни Марғилоннинг тош кўчалари бўйлаб мактабга, қолаверса, мураттаб қорилар ҳузурига етаклаб бораётиб босган қадамларида бошланган эди бу фидойи ва зиёли ҳаёт, бу юксалиш, бу мутараққий орзу-ниятлар йўли. Мазмунларга тўла бу мунаввар йўл бардавомдир, бардавом!

Хуршид ДЎСТМУҲАММАД,

Ёзувчи, филология фанлари доктори, профессор

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Неъматуллоҳ ИБРОҲИМОВ: “Уйғониш йўлида камарбастамиз!”