Шу кунларда Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ҳам Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Байрам сайилларида ушбу қадимий байрамга хос эзгу анъана ва қадриятлар намойиш этилмоқда, халқ ўйинлари ва спорт мусобақалари, кўргазмалар уюштирилмоқда.

Вилоятнинг асосий байрам тантаналари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида умумхалқ сайли тарзида ўтказилди. 

Боғ ва унга туташ ҳудудда шаҳардаги маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари, вилоятдаги миллий маданият марказлари томонидан байрам томошалари, турли кўргазмалар, концерт дастурлари намойиш этилди. 

Алишер Навоий кўчасида гастрономик фестиваль ўтказилиб, унда 20 га яқин ошпаз кабоб, палов, халиса ва бошқа миллий таомларини тайёрлаш бўйича ўз маҳоратларини кўрсатди. Тадбир давомида тайёрланган таомлар сайил иштирокчиларига ифторлик учун тарқатилди.

[gallery-22371]

– Наврўзни миллий таомларсиз, айниқса, сумалаксиз тасаввур қилиб бўлмайди, – дейди Гулмира Жиянова. – Бугунги халқ сайлида биз тиббиёт ходимлари дошқозонларда сумалак ва ош тайёрладик. Бу миллий таомларни тадбир иштирокчиларига улашяпмиз.

Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари, фаоллар кўргазмаларни томоша қилиб, сайил қатнашчиларини байрам билан табрикладилар.

Боғдаги “Мўъжиза” амфитеатрида байрам муносабати билан бадиий дастур намойиш этилди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев сўзга чиқиб, вилоят аҳлини байрам билан табриклади.

– Наврўз азал-азалдан халқимизнинг ўлмас анъаналари мужассам бўлган айёмдир, – деди вилоят раҳбари. – Бу байрам ҳамма даврда ҳам аҳоли томонидан чинакам миллий қадрият сифатида эъзозланган. Аллома аждодларимиз асарларида Наврўз фалсафаси, унинг моҳияти жуда кўп ва кенг талқин қилинган. Бу йилги Наврўз муборак Рамазон ойига тўғри келгани халқимиз ўртасидаги меҳр-оқибатнинг янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилмоқда. Шарқона янги йил барчамиз учун, вилоятимиз учун қут-баракали, омадли йил бўлсин!

Наврўз сайлида хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этиб, халқимизнинг ўзи хос урф-одат ва анъаналари, маросимларига гувоҳ бўлдилар.

– Бугун ўзбек халқининг миллий байрами – Наврўзда иштирок этаётганимдан хурсандман, – дейди франциялик сайёҳ Флоранс Беку. – Миллий ўйинларни, дорбозларнинг чиқишларини томоша қилиб, келин салом ва лапарларни эшитиб жуда катта тассуротларга эга бўлдим. Одамларнинг самимий ва очиқ кўнгиллиги, меҳмондўстлигини таърифлашга тил ожиз. Наврўз жуда гўзал байрам экан.

Байрам тадбирлари вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида давом этмоқда.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наврўз – Шарқона янги йил