Навосиз улуснинг навобахши бўл
Сингапурнинг Тошкентдаги ТМС институтида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган "Навосиз улуснинг навобахши бўл" деб номланган маънавий-,маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоира Ойдиннисо ҳамда ТМС институтининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Ижодкорларнинг шеъру суҳбатлари, талабаларнинг Алишер Навоий ва Гули образини жонлантириши, Бобур ҳаётига бағишланган саҳна асари тадбирга зийнат бағишлади.


Иқтисод факултети талабаси Миржалол Эшмурзаев ижросидаги қўшиқлар томошабинларни хушнуд этди.
ЎзА