ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч давлат университетида “Навоийхон талаба” кўрик-танлови ўтказилди.
Танлов сўз мулкининг султони Aлишер Навоий ижоди, бой адабий меросини чуқур ўрганиш, шоир асарлари мазмун-моҳиятини теран англаш мақсадига қаратилган бўлиб, иштирокчилар савол-жавоб, баҳс-мунозара ҳамда Aлишер Навоий лирикасидан намуналар ўқиш шартларида ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.
[gallery-20330]
Бадиий қисм Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши талабаларининг чиқишлари, Навоий ҳаёти бўйича тайёрланган видеоролик ҳамда куй-қўшиқ, гўзал рақслар билан янада жонли тус олди.
Тадбир якунида танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА