
Навоий вилояти ғаллакорлари жорий гарчи об-ҳаво шароити ноқулай кечган бўлсада, давлатга дон сотиш режасини ортиғи билан бажарди.
Жорий йилда вилоятда 867 та фермер хўжаликлари томонидан 34,3 минг гектарга бошоқли дон экилиб, 94 минг 300 тонна ҳосил йиғиштириб олишди. Ўртача ҳосилдорлик эса 81 центнерни ташкил этди.

Таъкидлаш ўринлики, давлатимиз раҳбари бошчилигида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар, ғалла етиштириш бўйича илғор тажрибалардан унумли фойдаланиш, шу билан бирга ерга бўлган муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги мўл ҳосил етиштиришга замин ҳозирлади.

Далаларда етиштирилган ҳосилни белгиланган муддатларда сифатли ўриб олиш мақсадида 114 та ғалла ўрим отрядлари шакллантирилди. Ўриб олинган донни қабул масканларига белгиланган муддатларда етиб боришини таъминлаш мақсадида эса 680 дона юк ташиш автомобиллари, 127 дона трактор тиркамалари бириктириб берилди. Комбайнларнинг туну кун ишлашини таъминлаш, носозликни олдини олиш мақсадида 16 дона кўчма устахоналар фаолияти йўлга қўйилиб, 46 дона ёқилғи ташиш воситалари ёрдамида ёқилғи мойлаш маҳсулотлари фермер хўжаликлари майдонларигача етказиб берилиши таъминланди.

Вилоятда ғаллачиликда мўл ҳосил етиштиришда Қизилтепа туманидаги “Йўлдошота – 2000”, “Қурбон Латиф”, “Ўртачўл оқ олтин хирмони”, “Сафаробод боғи”, “Ванғози Агроэкспорт”, “Кенагас сардори”, “Қўлба пахтакори”, Навбаҳор туманидаги “Янги майса”, “Янги давр жилоси”, “Навоий кўҳинўр тараққиёти”, “Навбаҳор тараққиёт йўли”, “Қўшработ сардори”, “Тоир қизи Ҳабиба”, “Умр Рўзи бобо”, “Оғабек Озодбек орзуси”, “Тошкент” каби фермер хўжаликлари 82-90 центнердан ҳосил йиғиштириб олди.
Айни кунларда эса ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда.
Абдували Бўриев, ЎзА мухбири